Bibi Otun
Биби Отун (Биби Отун бинти Ғани махдум, Биби отун, Биби отун ойим) — Манғитлар ўзбек сулоласи маликаси. Бухоро амирлиги ҳукмдори Амир Шоҳмуроднинг (1785—1800) хотини. Жаннатмакон мадрасаси донатори.
| Биби Отун | |
|---|---|
Биби Отун | |
| Бухоро амирлиги маликаси | |
| Ҳукмдор | Амир Шоҳмурод (1785—1800) |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
ХВИИИ аср Бухоро, Бухоро хонлиги |
| Вафоти |
ХИХ аср Бухоро, Бухоро амирлиги |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Амир Шоҳмурод |
| Болалари |
Мир Ҳусайн Биби Робиа |
| Отаси | Муҳаммад Ғани махдум |
Келиб чиқиши
Биби Отун ХВИИИ асрда Муҳаммад Ғани махдум хонадонида Бухорода туғилган. Унинг аждодлари тариқат аҳлидан эди. Бобоси шайх Кўлобий номи билан машҳур Халифа Жонмуҳаммад Кўлобий эди[1].
Ҳаёти
Биби Отун ҳам ҳол ҳам қол илмидан хабардор эди. У аждодлари йўлини давом эттириб ўз ҳисоблари эвазига Жаннатмакон мадрасасини бунёд эттиради ва нақшбандия тариқати вакилини бу ерга мударрис этиб тайинлайди. Ушбу ўқув даргоҳи Бухоро инқилобига қадар мужаддидия-нақшбандия тариқати ғояларини тарғиб қилувчи мактаблардан бири бўлиб қолади. Инқилоб даврида илм маскани вайрон этилади[1].
Оиласи
Биби Отун Амир Шоҳмуроднинг хотини, улардан Мир Ҳусайн ва Биби Робиа дунёга келишган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Жуманазар 2017.
Адабиётлар
- Жуманазар А. К.. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.