Биби сешанба, Сешанба она — ўзбеклар ва тожикларнинг афсоналарида оилавий бахт, шунингдек, ип йигириш ва тикувчилик каби ҳунарларнинг ҳомийси, пири. Биби сешанба шарафига аёллар сешанба кунлари тўпланиб, йиғин, маросим ўтказиш, уни кекса, олийжаноб кампир сиймосида тасаввур этиб, Биби сешанбадан оилавий турмушда ўзлари учун саодат, касблари учун ривож беришини тилаб, у тўғрисидаги ривоятларни ёдга олиш, ўқиш одати бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил