Bichilish
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бичилиш — баданнинг табиий бурмаларидаги терининг ишқаланиб қизариши ҳисобланади. Асосан, думба бурмалари, чов, оёқ бармоқларининг ораси, қўлтиқ ости, аёлларда сут безларининг ости бичилиши кузатилади. Кўп терлаш ва кўп ёғ чиқиб туриши, оқчил келиши сийдик тута олмаслик бичилишга сабаб бўлади. Бичилиш йилнинг иссиқ пайтларида кўпроқ кузатилади. Бичилиш асосан чақалоқларда, семиз кишиларда, қанд касаллиги билан оғриганларда кўп учрайди. Бичилган жой яллиғланиб қичишади, қизариб, пилчиллаб туради, тери бурмалари остида ёриқлар пайдо бўлади. Баъзан, йирингли ёки замбуруғли касалликлар қўшилиши ҳам мумкин. Бичилишнинг олдини олиш учун терини тоза тутиш, озодалик қоидаларига риоя этиш, чақалоқларни тўғри парвариш қилиш, кўп терлашга қарши чоралар кўриш лозим. Чақалоқлар чўмилтирилганидан ва семиз кишилар ювинганидан кейин тери бурмаларига қиздирилган ўсимлик мойи суртиш ёки упа (талк) сепиб қўйиш керак.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |