Бидгошч (Бйдгосзcз) — Полшадаги шаҳар. Бидгошч воеводалигининг маъмурий маркази. Висла дарёси бўйидаги порт. Аҳолиси 380 минг киши (1990). Бидгошч 1346-йилда бунёд этилган. Ўрта аср меъморий едгорликлари сақланиб қолган. Болтиқ денгизи портларига чиқиладиган муҳим темир йўл тугуни. Бидгошч орқали Варшава — Берлин темир йўл ўтади. Машинасозлик, ёғочсозлик, озиқ-овқат, кимё, кўн саноати корхоналари мавжуд. Театр ва музейлар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил