БИДСТРУП (Бидструп) Херлуф (1912.10.9, Берлин — 1988.26.12) — даниялик карикатурачи рассом. Копенгаген Бадииёт акадимясида таҳсил кўрган (1931 — 35). Маиший мавзудаги сатирик ва юмористик расмлар, 1940-йилдан сиёсий карикатуралар муаллифи. Туркум расмлари Дания ва чет мамлакатларда (жумладан рус тилида) алоҳида албом тарзида бир неча марта нашр этилган. Чет мамлакатларга қилган сафарлари асосида расмлар туркумини яратган. Жумладан, Ўзбекистон (Самарқанд ва Бухоро ёдгорликлари)га оид варакалар, Тошкент зилзиласига бағишланган расмлари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил