Бигнониядошлар (Бигнониаcеаэ) — икки паллали ўсимликлар оиласи. Б.га дарахт, бута, чирмовуқ, баъзан ўтлар киради. Барглари қарамақарши, баъзан навбатлашиб жойлашган. Гуллари икки жинсли, йирик, зигоморф, рўваксимон тўпгулларга йиғилган. Меваси ҳар хил шаклли кўсакча. 120 тача туркуми ва 800 тача тури маълум. Асосан, тропик ва субтропик мамлакатларда ўсади. Узоқ Шарқ ва Марказий Осиёда бир қанча тури ёввойи ҳолда ўсади. Каталпа деган турлари манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Баъзи турларидан қимматбаҳо ёғоч олинади.

Бигнониядошлар
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Бигнониаcеаэ

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил