Билак — қўлнинг тирсакдан панжагача қисми. Юқоридан елка суягининг пастки қисми ёки тирсак бўғими, пастдан билак панжа бўғими билан чегараланган. Билак иккита суяк (тирсак ва билак)дан иборат бўлиб, бўғимлар орқали ўзаро бириккан. Бу суяклар орқа, олд ва икки ён томондан тирсак, билаккафт ва бармоқ бўғимларини бо'қувчи ҳамда ёзувчи мускуллар билан ўралган. Юзароқ мускуллар елка суягидан, чуқур мускуллар эса билакдаги икки суякнинг ва улар орасидаги парданинг олдинги ҳамда орқа томонидан бошланади. Тирсак суягининг пастки учи ва билак суягининг юқори учи юмалоқ бўлгани учун уларнинг иккала учида буралувчи иккита бўғим ҳосил бўлади. Шу туфайли билак ичкари ва ташқари томонга бурилади. Билакда қон томирлар, сезувчи ҳамда ҳаракатлантирувчи нервлар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил