Билбао (Билбао) — Испания шим.даги шаҳар. Басклар мамлакатида, Бискай провинсиясининг маъмурий маркази. Нервон дарёси бўйидаги йирик порт ва темир йўл тугуни, халқаро аэропорт бор. Аҳолиси 369 минг киши (1991), шаҳар атрофи билан бирга 950 мингдан ортиқ. Мамлакатдаги қора металлургия саноатининг муҳим марказларидан. Б. атрофида темир рудасига бой конлар кўп. Машинасозлик (кемасозлик), электротехника, кимё (азот ўғитлари, пластмасса), ойна ва тўқимачилик саноатлари ривожланган. Б. орқали четга темир рудаси, чўян, вино, консерва, машина ва ускуналар чиқарилади; четдан тошкўмир, нефт маҳсулотлари, ёғоч келтирилади. Б.га 1300-йилда асос солинган. Янги шаҳар ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида қурилган. Университет, олий техника мактаби, санъат музейи бор. Меъморий ёдгорликлардан ХИВ аср готика собори, 1890-йилда қурилган ратуша сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил