Bilim
Билим – кишиларнинг табиат жамият ҳодисалари ҳақида ҳосил қилган воқелик маълумотлар; воқеликнинг инсон тафаккурида акс этиши. Кундалик тасаввуримизда ниманинг нима эканлигига ишонсак ва бу ишончимиз биз одатланган воқеа ва қоидаларга зид келмаса бунда ишонч ҳисобланади. Воқелик ҳақидаги билган маълумотларимиз билим даражасига кўтарилиши учун қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим: биринчидан, бу маълумотларнинг воқеликка мутаносиблиги; иккинчидан, етарли даражада ишонарли бўлиши; учинчидан, бу маълумотлар далиллар билан асосланган бўлиши лозим. Учала шарт бирга мавжуд маълумотларни билим даражасига олиб чиқади. Инсон ижтимоий тараққиёт жараёнида билмаслиқдан билишга, мавҳум билимлардан мукаммал ва аниқ билимлар ҳосил қилиш томон боради. Кишининг моддий дунё тўғрисидаги билими нисбийдир, у доимо ривожланиб боради.
Билим кундалик тажриба, кузатиш орқали тўпланади. Билимларни тадқиқ этувчи таълимот – эпистемологияда персептив (ҳиссий), ҳаётий – кундалик (соғлом ақл) ва илмий билим шакллари ажратиб кўрсатилади. Илмий адабиётларда билимларнинг илмий ва илмдан ташқари шакллари ҳам фарқ қилинади. Илмдан ташқари билимларга маданият, адабиёт, санъат, мифология, дин ва шу каби соҳаларга оид билимлар киради. Одатдаги фан соҳаларида тадқиқ этиладиган билимлар экзотерик (кўзга ташланувчан) билимлар деб аталса, астрология ва шу каби соҳаларга оид билимлар эзотерик (пинҳоний) билимлар дейилади. Экзотерик билимлар илм-фан қоидаларига зид келмайдиган бўлса, эзотерик билимлар бундай қоидаларга зид келиши мумкин.
Манбалар
| Викииқтибосда Билимга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |