Биллур, хрустал — шишанинг алоҳида тури. Таркибида барий оксиди ва қўрғошин оксиди (27%) кўпроқ бўлади. Шишага қараганда пишиқроклиги, қалинроқлиги, ёруғлик нурини яхши синдириши билан ажралиб туради. Б. турлитуман тусларда жилваланади, чертганда жарангдор товуш чиқаради. Ундан қандиллар, ликопчалар, гулдонлар, канддонлар, турли безак буюмлари ясалади, биноларни безашда ҳам фойдаланилади. Олмос билан ишлов бериб, Б. буюмларда нафис нақшлар ҳосил қилиш, қирралар чиқариш мумкин. Б. буюмлар қирраларига ёруғлик тушганда рангбаранг тусда товланиб туради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил