Билор, Биляр — ўрта аср шаҳарларидан (10 — ХИИИ асрлар), 12 — ХИИИ аср бошларида ВолгаКама Булғориясиннит пойтахти. Татаристон Республикасидаги Билярск қишлоғи яқинида ҳаробалари сақланган. Рус йилномаларида Буюк шаҳар деб қайд қилинган. 1236-йил Б.ни мўғуллар вайрон қилгандан сўнг ўзини аввалги иқтисодий аҳамиятини йўқотган. Б. ҳаробаларидан ғиштин бинолар, қабристон, маҳаллий ҳунармандлар ясаган турли буюмлар, шунингдек Эрон, Мовароуннаҳр, Олд Осиё, Хитой, Византия, Кавказ ва Русда ишланган кўплаб буюмлар топилган. 1967-йилдан мунтазам археологик казишмалар олиб борилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил