Бинаурал эффект (би... ва лот. Аурис — қулоқ) — товуш қабул қилиш аъзоси (қулоқ) орқали одам ёки ҳайвонларнинг товуш чнққан томонни аниклай олиш қобилияти. Товуш манбага яқин томондаги қулоққа тезроқ эшитилади, шунинг учун товуш тўлқинининг босими ҳар икки қулоқ каналида фаза ва амплитуда жиҳатдан фарқ қилади. Бу фарқ юксак частотали товуш учун катта бўлади. Узун тўлқин (паст частотали) бошни айланиб ўта олгани учун паст частотада иккала қулоққа эшитилган товуш амплитудаларининг фарқи кичик бўлади. Амплитудалар фарқи 1 дб дан ортиқ бўлса, товуш манбаи катта амплитуда томонда бўлади. Бинаурал эффект дан радиотехника ва кинотехникада фойдаланилади. Товуш қабул қилгичлар орасидаги масофани ўзгартириб, Бинаурал эффект ни кучайтириш мумкин; мас, товуш пеленгаторларининг иши шунга асосланган.

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил