Бинниш (арабча: بِنِّش‎‎, шунингдек Бинш) – Сурия шимоли-ғарбидаги шаҳар. Маъмурий жиҳатдан Идлиб муҳофазаси таркибига киради. Идлиб шимолида жойлашган. Шимоли-ғарбда Кафрия ва Маррат Мисрин, шимолда ал-Фуъаҳ, шимоли-шарқда Таъум ва Тафтаназ, жануби-шарқда Афс, жанубда эса Сармин билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Бинниш аҳолиси 52 000 кишини ташкил қилган. Аҳолиси суннийлардан иборат[1].

Бинниш

بِنِّش
Шаҳар
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Идлиб
Округ Идлиб округи
Ноҳия Бинниш ноҳияси
Аҳолиси
 (2011)
52 000
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Шаҳар тепаликда жойлашган. Шаҳар номи Бинниш шаклида милоддан аввалги 2400-йилга оид Эбла таблеткаларида учрайди[2]. Шаҳар турли хил экинлардан ташқари зайтун, ток ва анжир дарахтлари билан ҳам машҳур.

Манбалар