Bioakustika
Биоакустика (био... ва акустика) - биологиянинг ҳайвонлар товушини ва уларнинг товуш оркали бир-бири билан алоқа боғлашини ўрганадиган бўлими. Б. ҳайвонлар экологияси ва этологияси билан уларнинг товуш сигналлари чиқарадиган ҳамда бундай сигналларни қабул қиладиган органларининг физиологияси ва морфологияси ҳамда акустикаси билан чамбарчас боғлиқ. Эволю"сия жараёнида ҳайвонларнинг товуш орқали бир-бири билан алоқа боғлаш хусусияти мураккаблашиб борган, улар танасининг ҳар хил қисмлари ишқаланишидан ҳосил бўладиган "механик" товушдан нафас йўлларидаги ҳаво оқимидан ("ҳақиқий" товушдан) фойдаланишга ўтган. "Механик" товуш ўргимчаксимонлар, кўпоёқлилар, қисқичбақасимонлар ва ҳашаротлар учун хос (сикадаларнинг тебранувчи мембраналари, қўнғизлар қанотининг пириллаши ва бошқалар), 42 оилага мансуб мингдан ортиқ балиқдарда ҳам шу хилда товуш чиқариш хусусияти бор эканлиги аниқланган. Баликлар сузгич пуфаги, тангачалари, жағлари ва танасининг бошқа қисмлари ёрдамида товуш чиқаради. Қурукликда яшайдиган умуртқали ҳайвонлар товуш чиқаришда нафас системаси ва товуш бойламларидан фойдаланади. Товуш орқали алоқа боғлаш хусусияти паррандаларда яхшироқ, сут эмизувчи ва сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларда бирмунча камроқ ривожланган. Эволюция мобайнида товуш қабул қилиш системаси ҳам такомиллашиб борган. Б. катта амалий аҳамиятга эга. Мае, зараркунанда ҳайвонларни бутунлай қириб юбориш ўринсиз бўлса, улар сунъий товушлар (сигналлар) ёрдамида қочириб юборилади, чунончи, аэродромларда паррандалар сунъий товуш ёрдамида қувланади, чунки улар авиация ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин. Япалоққушлар, кўршапалаклар ва делфинлар эхолокация системаси бионикапя аҳамиятга эга. Биогидроакустикааан балиқовлашнинг янги усулларини ишлаб чиқишда ва денгизда сузишда фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |