Биоэкосан, Ўзбекистон ёшларининг "Биоэкосан" ўқувметодик мажмуаси — Ўзбекистонда узлуксиз экология таълимини амалга оширадиган таълимтарбия муассасаси. Дастлаб 1929-йил Самарқандда ёш табиацҳунослар ст-яси номи билан ташкил этилган. 1994-йил декабрдан экология табиацҳунослар маркази, 1995-йил августдан юқоридаги номда. Б.нинг асосий макрели боғча болалари, мактаб ўқувчилари, академик лицей, касбҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари талабаларига биология, экология, саломатликдан таълимтарбия бериш, иқтидорли болаларни танлаб, уларни ҳар томонлама камол топишларига кўмаклашишдан иборат. Мажмуа таркибида экология илмий тадқиқот лаб. мавжуд. Мажмуа республикада узлуксиз экология таълими муаммолари ва уларнинг ечимларига багишланган илмийметодик анжуманларни уюштиради ва ўтказади. Мажмуа ходимлари 1995-йилдан Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 499болалар боғчаси ва 288мактабда богчамактаб тажриба майдони ташкил этиб, узлуксиз экология таълими бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар олиб борадилар. Мажмуа экологиядан давлат таълими стандарти, узлуксиз экология таълими консепсияси ва узлуксиз экология таълими бўйича методик тавсияномалар яратади. Мажмуа 1994-йилдан буен "Табиат: кеча, бугун, эртага" мавзуида республика ўқувчиларининг илмий амалий анжуманини ўтказиб келади. Мажмуа республика вилоятларидаги экология ва табиацҳунослар маркази ишини мувофиклаштириб туради ва уларга илмий амалий ердам кўрсатади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Биоэкосан" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил