Bioenergiya
Биоэнергия – бу ўсимликлар ва ҳайвон чиқиндиларидан олинадиган қайта тикланадиган энергия тури[1]. Хомашё учун ўлган организмлар, асосан ўсимликлар биомасса сифатида ишлатилади[2]. Ушбу таърифга кўра қазилма ёқилғи биомасса ҳисобланмайди. Биоэнергия учун ишлатилинадиган биомасса ўз ичига ёғоч, маккажўхори каби озиқ-овқат экинлари, энергия экинлари, ўрмонлар, боғлар ва фермер хўжаликларидан олинган чиқиндиларни қамраб олади[3].
Биоэнергия иқлим ўзгаришини юмшатишга ёрдам бериши мумкинлиги айтилади. Аммо баъзи ҳолларда зарур бўлган биомасса ишлаб чиқарилиши иссиқхона газларини ошириши ёки маҳаллий био хилма-хилликнинг йўқолишига олиб келиши мумкин. Биомасса ишлаб чиқаришнинг экологик таъсирини аниқлаш муаоммоли масала. Чунки унинг таъсири ишлаб чиқариш жараёни ва хомашёнинг йиғилишига қараб жиддий фарқланиши мумкин.
Халқаро Энергетика Агентлигининг (ИЭА) „Нет Зеро бй 2050“ ссенарийси 2030-йилга келиб анъанавий биоэнергияни босқичма-босқич йўқ қилишни ва замонавий биоэнергиянинг улушини 2020-йилдаги 6,6% дан 2030-йилга келиб 13,1% га ва 2050-йилга келиб 18,7% га оширишни талаб қилади[4]. Агар биоэнергия тўғри қўлланилса, иқлим ўзгаришини юмшатишга сезиларли ҳисса қўшиши мумкин[5]:637. Глобал исишни чеклаш учун берилган кўплаб тавсиялар 2050-йилгача биоэнергиянинг ҳиссасини кескин оширишни талаб қилади (ўртача 200 ЭЖ) [6]:Б 7.4.
Биоэнергия атамаси
ИПCCнинг Олтинчи баҳолаш ҳисоботида биоэнергия „ҳар қандай шаклдаги биомасса ёки унинг метаболик маҳсулотларидан олинган энергия“ сифатида таърифланади[7]:1795. Ҳисоботда биомасса „геологик қатламларда тўпланмаган ёки тошга айланмаган органик материал“ сифатида таъкидланади[7]:1795. Бу кўмир ёки бошқа қазилма ёқилғилар ушбу контекстда биомасса шакли эмаслигини англатади.
Анъанавий биомасса деганда „паст даромадли мамлакатларда овқат пишириш ёки иситиш учун очиқ оловда ёки самарали бўлмаган печларда ёғоч, кўмир, қишлоқ хўжалиги қолдиқлари ва/ёки ҳайвон гўнгини ёқиш“ тушунилади[7]:1796.
Биомассани ёқилғи сифатида бевосита ишлатиш мумкин бўлгани учун (масалан, ёғоч таёғи каби), биомасса ва биоёқилғи атамалари баъзида алмаштириб ишлатилинади. Аммо, одатда биомасса атамаси ёқилғи тайёрланадиган биологик хомашёни англатади. Биоёқилғи ёки биогаз атамалари одатда мос равишда суюқ ёки газсимон ёқилғилар учун ишлатилади[8].
Хомашёлари

Бугунги кунда ёғоч ва ёғоч қолдиқлари энг йирик биомасса манбаи ҳисобланади. Ёғоч ёқилғи сифатида тўғридан-тўғри ишлатилиши ёки гранулали ёқилғи ёки бўлмаса бошқа шаклдаги ёқилғига айлантирилиши мумкин. Бошқа ўсимликлар ҳам ёқилғи сифатида ишлатилиши мумкин, масалан, маккажўхори, сwитчграсс, мисcантҳус ва бамбук[9]. Асосий чиқинди хомашёлар ёғоч чиқиндилари, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, шаҳар қаттиқ чиқиндилари ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидир. Хом биомассани юқори даражадаги ёқилғига айлантириш турли усуллар орқали амалга оширилади ва улар кенг маънода иссиқлик, кимёвий ёки биокимёвий усуллар сифатида таснифланади:
Термал конверсия жараёнлари биомасса ёқилғисини яхшилаш ва амалийроқ ёқилғига айлантириш учун иссиқликдан асосий механизм сифатида фойдаланади. Асосий муқобил усуллар торрефаксия, пиролиз ва газлаш бўлиб, улар кимёвий реаксияларнинг қанчалик чуқур ривожланишига қараб ажратилади (асосан кислород мавжудлиги ва конверсия ҳарорати билан назорат қилинади)[10].
Кўплаб кимёвий конверсиялар кўмирга асосланган жараёнлар бўлиб, улардан бири Фишер-Тропш синтезидир[11]. Кўмир ўхшаб, биомасса ҳам кўплаб кимёвий маҳсулотларга айлантирилиши мумкин[12].
Биокимёвий жараёнлар биомасса таркибидаги молекулаларни парчалаш учун табиий равишда ривожланган ва улардан биоэнергия ишлаб қичариш учун фойдаланиш мумкин. Кўп ҳолларда конверсияни амалга ошириш учун микроорганизмлар ишлатилади. Бу жараёнлар анаэроб ҳазм қилиш, ферментация ва компостлаш деб номланади[13].
Манбалар
- ↑ „Ренеwабле Энергй Соурcес анд Cлимате Чанге Митигатион. Спеcиал Репорт оф тҳе Интерговернментал Панел он Cлимате Чанге“. ИПCC (2012). 2019-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-март.
- ↑ „Биоэнергй Басиcс“ (эн). Энергй.гов. Қаралди: 2023-йил 25-май.
- ↑ „Биомасс – Энергй Эхплаинед, Ёур Гуиде То Ундерстандинг Энергй“. У.С. Энергй Информатион Администратион (2018-йил 21-июн).
- ↑ „Wҳат доэс нет-зеро эмиссионс бй 2050 меан фор биоэнергй анд ланд усе? – Аналйсис“ (эн-ГБ). ИЭА. Қаралди: 2023-йил 19-январ.
- ↑ Смитҳ, П., Ж. Нкем, К. Cалвин, Д. Cампбелл, Ф. Черубини, Г. Грасси, В. Коротков, А. Л. Ҳоанг, С. Лwаса, П. Мcелwеэ, Э. Нконя, Н. Саигуса, Ж.-Ф. Соуссана, М. А. Табоада, 2019: Чаптер 6: Интерлинкагес Бетwеэн Десертифиcатион, Ланд Деградатион, Фоод Сеcуритй анд Греэнҳоусе Гас Флухес: Сйнергиэс, Траде-оффс анд Интегратед Респонсе Оптионс. Ин: Cлимате Чанге анд Ланд: ан ИПCC спеcиал репорт он cлимате чанге, десертифиcатион, ланд деградатион, сустаинабле ланд манагемент, фоод сеcуритй, анд греэнҳоусе гас флухес ин террестриал эcосйстемс [П. Р. Шукла, Ж. Скеа, Э. Cалво Буэндиа, В. Массон-Делмотте, Ҳ.- О. Портнер, Д. C. Роберц, П. Зҳаи, Р. Сладе, С. Cоннорс, Р. ван Диэмен, М. Феррат, Э. Ҳаугҳей, С. Луз, С. Неоги, М. Патҳак, Ж. Петзолд, Ж. Португал Переира, П. Вяс, Э. Ҳунтлей, К. Киссиcк, М. Белкаcеми, Ж. Маллей, (эдс.)]. Ин пресс.
- ↑ ИПCC, 2019: Суммарй фор Полиcймакерс. Ин: Cлимате Чанге анд Ланд: ан ИПCC спеcиал репорт он cлимате чанге, десертифиcатион, ланд деградатион, сустаинабле ланд манагемент, фоод сеcуритй, анд греэнҳоусе гас флухес ин террестриал эcосйстемс [П. Р. Шукла, Ж. Скеа, Э. Cалво Буэндиа, В. Массон-Делмотте, Ҳ.- О. Пöртнер, Д. C. Роберц, П. Зҳаи, Р. Сладе, С. Cоннорс, Р. ван Диэмен, М. Феррат, Э. Ҳаугҳей, С. Луз, С. Неоги, М. Патҳак, Ж. Петзолд, Ж. Португал Переира, П. Вяс, Э. Ҳунтлей, К. Киссиcк, М. Белкаcеми, Ж. Маллей, (эдс.)]. ҳттпс://дои.орг/10.1017/9781009157988.001
- ↑ 7,0 7,1 7,2 ИПCC, 2022: Аннех И: Глоссарй [ван Диэмен, Р., Ж. Б. Р. Маттҳеwс, В. Мöллер, Ж. С. Фуглестведт, В. Массон-Делмотте, C. Мéндез, А. Реисингер, С. Семенов (эдс)]. Ин ИПCC, 2022: Cлимате Чанге 2022: Митигатион оф Cлимате Чанге. Cонтрибутион оф Wоркинг Гроуп ИИИ то тҳе Сихтҳ Ассессмент Репорт оф тҳе Интерговернментал Панел он Cлимате Чанге [П. Р. Шукла, Ж. Скеа, Р. Сладе, А. Ал Кҳоурдажиэ, Р. ван Диэмен, Д. МcCоллум, М. Патҳак, С. Соме, П. Вяс, Р. Фрадера, М. Белкаcеми, А. Ҳасижа, Г. Лисбоа, С. Луз, Ж. Маллей, (эдс.)]. Cамбридге Университй Пресс, Cамбридге, УК анд Неw Ёрк, НЙ, УСА. дои: 10.1017/9781009157926.020
- ↑ „Биофуэлс эхплаинед - У.С. Энергй Информатион Администратион (ЭИА)“. www.эиа.гов. Қаралди: 2023-йил 23-январ.
- ↑ Дарбй, Тҳомас „Wҳат Ис Биомасс Ренеwабле Энергй“. Реал Wорлд Энергй. 2014-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июн.
- ↑ Акҳтар, Крепл & Иванова 2018.
- ↑ Лиу эт ал. 2011.
- ↑ Cонверсион течнологиэс (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-10-26 санасида архивланган). Биомассенергйcентре.орг.ук. Ретриэвед он 2012-02-28.
- ↑ „Биочемиcал Cонверсион оф Биомасс“ (эн-УС) (2014-йил 29-май). Қаралди: 2016-йил 18-октябр.