Biogelmintlar
Биогелминтлар (био... ва гелминтлар) — оралиқ хўжайин орқали ривожланадиган паразит чувалчанглар. Вояга етган даврида дефинитив (охирги) хўжайин (одам ва ҳайвонлар) да паразитлик қилади. Бу жиҳатдан улар оралиқ хўжайинсиз ривожланадиган геогелминтлардан фарқ қилади. Масалан, қорамол тасмасимон чувалчанги одам ичагида, унинг личинкалари — финналари (пуфакчалари) эса мол гўшти (мускуллари)да ривожланади. Одам финнали гўштни яхши пиширмай еганда паразитни юқтиради. Турли сўрғичлилар, тасмасимон чувалчанглар, тиканбошлилар, айрим тўгарак чувалчанглар Б. ҳисобланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |