Биоген аминлар, протеиноген аминлар — организмда ҳосил бўладиган азотли органик бирикмалар. Биоген аминлар нинг аксариси — гистамин, серотонин, норадреналин, адреналин, тирамин ва бошқа биологик фаол модда бўлиб, бош мия пўстлоғида ва унинг остидаги марказларда тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларига таъсир этади, томирларни кенгайтириш ёки торайтириш йўли билан қон босимини ўзгартиради ва организмда бошқа ўзгаришларни келтириб чиқаради. Одам ва ҳайвонлар ичагида чиритувчи микроблар таъсирида ҳосил бўладиган бир қанча Биоген аминлар организм учун заҳарлидир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил