Biokompyuter
Биокомпютер — ўта тезкор ва катта интеграция коэффициентига эга бўлган биомикросхемалар асосида яратилган электрон ҳисоблаш машинаси. Б. яратиш учун молекуляр элементлар ва молекулалар тизими (ансамбли)ни лойиҳалаш, молекуляр элементлардан энг кўп фойдаланувчи янги биомикросхемали техникани ишлаб чиқиш ва биоқурилма ҳамда тизимларни ишлаб чиқаришнинг тамоман янги технологиясини, мас, субмикрон ва нанотехнология каби жараёнларни ишлаб чикиш зарур. Ҳозирги вақтда бу йўналишларда анчагина муҳим назарий ва амалий натижаларга эришилган. Б.ларнинг турли лойиҳалари мавжуд. Б.нинг асосий қисмлари: ахборотни матрицавий параллел усулда киритиш қурилмаси; молекуляр тезкор хотирага эга бўлган молекуляр микропроцессор; ахборотни оптик усулда киритиш ва чиқариш қурилмалари. Ахборотларни тўплаш, тарқатиш, уларга ишлов бериш ва бошкарув тизимлари каби қурилмалар Б. асосида лойиҳаланса, ҳар томонлама ихчам ва иқтисодий жиҳатдан арзон бўлган кўп функсияли биокомплексларни ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади. Б. ва биокомплекслар яратиш юзасидан илмийтехникавий изланишлар, айниқса, биосхемотехника ва янги технологик жараёнлар билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |