Biologiya
Биология (юнонча βίος, биос, „ҳаёт“; ва λόγος, логос, „фан“ „таълимот“) ҳаёт билан боғлиқ масалалар тадқиқотидир. У эмпирик фаннинг жонли организмларнинг тузилиши, функсиялари, ўзгариши, келиб чиқиши, эволюцияси ва ўлишини ўрганувчи соҳасидир. У турли организмларни саралайди, уларнинг ишлашини, турларнинг пайдо бўлишини, уларнинг ўзаро ва атроф-муҳит билан муносабатларини тасвирлайди. Биология ботаника, зоология, физиология каби турли осцоҳаларга бўлинади. Биология тирик табиат тўғрисидаги билимлар тизимини бирлаштирувчи фан сифатида намоён бўлади. Чунки бу фанда илгари ўрганилган далиллар тарихийлик нуқтаи назаридан маълум тизимларга келтирилади ва уларнинг йиғиндиси органик оламнинг асосий қонуниятларини аниқлашга имкон яратади. Ана шу қонуниятлар асосида табиатдан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш ишлари амалга оширилади. Ҳозирги кунда биологиянинг турли соҳаларида қуйидаги илмий-тадқиқот усулларидан фойдаланиб келинмоқда. Буларга кузатиш, таққослаш, тарихий ва экспериментал усуллар киради. Кузатиш усули. Энг дастлабки усуллардан бири бўлиб, унинг ёрданида ҳар қандай биологик ҳодисани тасвирлаш, таърифлаш мумкин. Кейинчалик бу усулдан турларни аниқлашда ҳам кенг фойдаланилган. Бу соҳада К. Линней жуда катта мувоффақиятларга эришган. Бу усул бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотмаган.
Биология (био… ва..логия)— тирик табиат ҳақидаги фанлар мажмуаси. биология ҳаётнинг барча кўринишлари: тирик организмлар ва табиий жамоаларнинг тузилиши ва функсиясини, тирик мавжудотларнинг келиб чиқиши ва тарқалиши, уларнинг бир-бири ва ётирик табиат билан ўзаро боғланишини ўрганади. биологиянинг асосий вазифаси тирикликнинг намоён бўлиши қонуниятларини ўрганиш, ҳаётнинг моҳиятини очиб бериш, тирик организмларни системага солишдан иборат. „биология“ терминини 1892 йда бир-биридан мустасно тариқасида биринчи бўлиб Ж. биология Ламарк ва Г. Р. Тревиранус таклиф этишган. Бу термин Т. Розе (1797) ва К. Бурдах (1800) асарларида ҳам учрайди.
Биология фанлари системаси. Биология бир неча фанлардан таркиб топган. Тадқиқот объектига биноан биология ботаника (ўсимликларни ўрганадиган фан), зоология (ҳайвонларни ўрганадиган фан), одам аиатомияси ва физиологияси (одам организмининг тузилиши ва функсиясини ўрганадиган фан), микробиология (микроорганизмларни ўрганадиган фан) ва гидробиология (сувда яшовчи организмлар ҳақидаги фан)ларга бўлинади. Бу фанлар ўз навбатида бирмунча кичикроқ тармокларга ажратилади. Шу билан бирга биология фанларининг бир-бири билан ва бошқа фанлар билан қўшилиб кетиши туфайли бир қанча комплекс фанлар шаклланган (мас, ситогенетика, ситоэмбриология, экологик генетика, экологик физиология). Биология фанларини тадқиқот методларига биноан ҳам алоҳида фанларга ажратиш мумкин. Мае, организмларнинг тарқалишини биогеография, тўқима ва хужайралар таркибини биокимё, физик жараёнлар ва методларни биофизика ўрганади. Ўз навбатида бу фанларни ҳам текшириш объектларига биноан алоҳида фанларга ажратиш мумкин (мас, ўсимликлар биокимёси, ҳайвонлар биокимёси). Биокимёвий ва биофизик методлар кўпинча ўзаро қўшилиб ёки бошқа фанлар билан биргаликда янги фанларни ҳосил қилади (мас, радиацией биокимё, радиобиология). Биологик тадқиқотлардан олииган натижаларни тахлил қилиш ва умумлаштиришда биометрия, яъни биологик математика катта аҳамиятга эга. Тирик организмлар тузилишини ўрганиш даражасига биноан ҳам бир қанча фанлар шаклланган (мас, молекуляр биология, гистология, анатомия, экология ва бошқалар). Биологиянинг бевосита амалиёт билан боғланган масалаларини паразитология, гелминтология, иммунология, бионика, космик биология каби фанлар ўрганади. Инсонни биологик эволюция маҳсули ва объекта ейфатида антропология, ижтимоий ҳаёт маҳсули ейфатида социал биология ўрганади.
Ривожланиш тарихи. Ҳайвонлар ва ўсимликлар одамлар учун озиқ-овқат манбаи бўлгани назарда тутиладиган бўлса, биология тарихи одам ғорда ҳаёт кечира бошлаган даврдан, ҳатто ундан ҳам олдинроқ бошланган дейиш мумкин. Ибтидоий одамлар бошлана топган ғорларга чизилган ҳайвонларнинг расмлари ва ов манзараси уларни ҳайвонлар тузилишидан хабардор эканлигини кўрсатади. Худди шундай расмлар Сурхондарё вилоятидаги Кўҳитанг тоғининг Зировуцой дараси ғорларидан топилган. Ҳозирги замон биология фанининг ривожланиши Ўрта денгиз бўйида яшовчи халқлар (Қад. Миср, Юнонистон) сивилизацияси билан боғлиқ. Юнон ва Рим натурфилософлари биринчи бўлиб ҳаётнинг моҳияти ва келиб чиқишини материалистик нуқтаи назардан тушунтириб беришга ҳаракат қилишган. Хусусан Демокрит атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисалар доимий бўлмасдан ўзгариб туриши тўғрисидаги материалистик ғояни илгари сурган. Арасту биринчи бўлиб ҳайвонларни системага солиб ўрганишни таклиф этган. Гален хайвонлар (маймун ва чўчқа)нинг ички тузилиши асосида одамнинг ички тузилишини, қон томирлари ва нервлар функсиясини тасвирлаб берган биринчи физиологекспериментатор ҳисобланади (ўша даврда одам жасадини ёриб текшириш тақиқланган эди).
Ўрта асрларда Ғарбий Европа мамлакатларида фанлар тараққиёти деярли тўхтаб қолган бир даврда Ўрта Осиё худудидаги давлатларда табиий фанлар жадал суръатлар билан ривожлана бошлади. Бу давр фанлари тарихида Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний каби алломалар алоҳида ўрин тутади. Беруний табиат 5 элемент: бўшлиқ, ҳаво, олов, сув ва тупрокдан яратилган деб эътироф этади. У ўзининг „Ҳиндистон“ асарида табиатни дарахтдаги энг бакувват ва соғлом новдаларининг ўсишига имкон берадиган боғбонга ўхшатади. Бу билан у тирик организмлар ўртасида яшаш учун кураш бориши ва табиий танланиш содир бўлишини башорат қилади. Ибн Сит ўз асарларида ўсимлик ва ҳайвонлар ҳамда бошқа табиий жисмлар, ҳодисалар ва уларнинг сабаблари тўғрисида ёзиб қолдирган.
Уйғониш давридаги географик кашфиётлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига қизиқишнинг кучайиши бир қанча мамлакатларда ботаника ва ҳайвонот боғларининг ташкил этилишига олиб келади. Бу даврда ҳайвонлар ва ўсимликлар тўғрисида кўплаб асарлар пайдо бўлади. Ана шу даврда италиялик ботаник А. Чезалпино гули, уруғи ва мевасининг тузилишига биноан ўсимликларни тасниф қилишга уриниб кўрди, унинг асарларида метаморфоз, тартиб ва тур тўғрисидаги айрим тушунчалар илк бор учрайди. ХВИ—ХВИИ асрлардаҳайвонлар тўғрисида бир қанча энсиклопедик асарлар пайдо бўлади. Швейсариялик олим К. Геснернинг 5 жилдли „Ҳайвонлар тарихи“, италиялик У. Алдровандининг 13 жилдли монографияси, франсуз натуралисти Г. Ронделе ва италян Ч. Салвианининг денгиз орти мамлакатлари ҳайвонлари тўғрисидаги асарлари шулар жумласидандир. Бу даврда анатомия соҳасида айниқса катта кашфиётлар қилинди. Инглиз олими У. Гарвей (1578—1657) ўзининг қон айланиш системаси тўғрисидаги таълимотини яратади. Италиялик олим Ф. Редининг тажрибалари туфайли (1667) ҳаётнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги таълимотга катта зарба берилган бўлсада, унинг батамом барҳам топишига олиб келмади. Кўпчилик олимлар тухум ҳужайрага эга бўлмаган тубан организмлар ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкин деган фикрга эга эди. ХВИ асрда микроскопнинг кашф этилиши биологиянинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлди. Англиялик Р. Гук томонидан ҳужайранинг кашф этилиши (1665), голландиялик А. Левенгук томонидан бир ҳужайралилар ва сперматозоидлар (1673), инглиз Т. Миллингтон (1676) ва немис Р.Камерармус (1694) томонидан ўсимликларда жинсий тафовутларнинг, италян Малпиги (1675—79) ва инглиз Н. Грю (1671—82) томонидан ўсимлик тўқималари, шунингдек баликлар тухум ҳужайраси (Н. Стено, 1667) ва капилляр қон томирларининг кашф этилиши микроскоп ихтиро қилиниши билан боғлиқ. Бу кашфиётлар эмбриологияда овистлар ва анималистлар деб аталувчи икки оқимнинг пайдо бўлишига олиб келди. Улардан биринчилари—организм митти муртак ҳолида тухум ҳужайра ичида, иккинчилари—уруғ ҳужайра ичида бўлади, кейинги ўзгаришлар фақат миқдор ўзгаришлардан иборат, деган хато фиқоларни илгари сурди (қаранг Преформизм). ХВИИ аср охири ва ХВИИИ аср бошларида ўсимлик ва ҳайвонларнинг сунъий системасини яратиш борасида бир қанча уринишлар бўлди. Инглиз олими Ж. Рей 18 мингдан кўпроқ ўсимликларни тавсифлаб, ўсимликларни 19 синфга, франсуз Ж. Турнефор уларни 22 синфга бўлади. Рей тур тушунчасини аникдаб берди ва умуртқасизлар таснифини ишлаб чиқди. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг мукаммал сунъий системасини швед табиацҳуноси К. Линней ўзининг „Табиат системаси“ (1735) асарида таклиф қилди. Линней ўз системасида одамни сут эмизувчилар синфига ва маймунлар билан бирга приматлар туркумига киритган бўлсада, турларнинг ўзгармаслиги, дунёни илоҳий куч томонидан яратилганлиги тўғрисидаги метафизик ғояни ёклаб чиқди. Линнейнинг бинар номенклатураси (турни уруғ ва тур номлари орқали аталиши) ўсимликлар ва ҳайвонлар систематикасида айниқса жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Лекин Линнейнинг сунъий системаси кўпчилик табиацҳунос олимларни қониқтирмасди. Шу сабабдан бир қанча олимлар табиий системани тузишга уриниб кўришди. Ботаника соҳасида бундай системани илк бор франсиялик ботаник А. Л. Жюсе 1789-йилда ишлаб чиқди. Ҳайвонлар ва ўсимликларни системага солиш ғояси ҳамма олимларга ҳам бир хилда маъқул бўлмади. Франсиялик табиацҳунос Ж. Бюффон табиатдаги ҳар қандай система, шу жумладан Линней системасига ҳам қатъий қарши чиқади. Ж. Бюффон „Табииёт тарихи“ (1749—88) асарида ҳайвонлар тузилишидаги умумийликни кўрсатади, яқин формалар ўртасидаги ўхшашликни уларнинг ўзаро қариндошлиги билан тушунтиришга ҳаракат қилади. Немис врачи ва кимёгари Г. Штал киши фаолияти унинг руҳи томонидан бошқариб борилишини таъкидлайди ва бунинг дал или сифатида физиологик реаксияларнинг асабийруҳий таъсирлар билан боглиқлигини кўрсатиб ўтади. Унинг „ҳаёт тонуси“ тўғрисидаги фикри немис физиологи А. Галлернинг таъсирланиш тўғрисидаги ғоясида (1753) ўз ифодасини топади. У ва чех анатоми ва физиологи Й. Прохоска мия иштирокисиз таъсиротни қабул қилувчи ҳамда органларни ҳаракатлантирувчи нерв кучи борлигини кўрсатиб берди. Италиялик олимлар Л. Галвани ва А. Волта ҳайвонлар организмидаги электрни аниқлайди, бу ҳодиса электрофизиология фанининг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди. Инглиз олими Ж. Пристли ўсимликларни ҳайвонлар нафас олиши учун зарур бўлган кислород ишлаб чиқаришини кўрсатиб беради. Франсуз олимлари А. Лавуазе, П. Лаплас ва А. Сеген ҳайвонларнинг нафас олиши ва оксидланиш реаксияларида кислороднинг аҳамиятини кўрсатиб берди. Органик дунёнинг тарихий тараққиёти тўғрисидаги ғоялар ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб шакллана бошлади. Немис олими Г. В. Лейбниц тирик мавжудотларнинг градацияси тамойилларини эълон қилади ва ўсимликлар билан ҳайвонлар ўртасида оралиқ формалар мавжуд деган фикрни ўртага ташлайди. Минераллардан бошлаб одамгача бўлган „тириклик поғонаси“ (градация) тамойили, швейсар натуралисти Ш. Бонне (1745—64) фикрича, ҳаёт тузилиши ва ривожланишининг узлуксизлигини кўрсатади. Ж. Бюффон Ер тарихи тўғрисидаги ўз гипотезасини ишлаб чиқди. Унинг фикрича, Ер тарихи 80—90 минг йилдан иборат бўлиб, 7 даврга бўлинади, фақат энг сўнгги даврда ўсимликлар, ҳайвонлар ва одам пайдо бўлган. Франсуз олими Ж. Биология Ламарк „Зоология фалсафаси“ (1809) асарида „тириклик поғонаси“ни эволюция нуқтаи назаридан тушунтириб беради. Тирик организмларнинг тубандан кжсак формаларгача такомиллашиб бориши унинг фикрича организм учун хос бўлган ички прогрессга интилиш (градация тамойиллари) туфайли содир бўлган. Ламарк эволюцияни тўғри тушунтирган бўлсада, унинг асосий сабабларини очиб беролмади. Франсуз олими Ж. Кюве тирик организмларнинг тарихий алмашиниши ва бир қанча турларнинг қирилиб кетишини тушунтириш учун ўзининг катастрофалар гоясини илгари суради. Франсуз олими Э. Ж. СентИлер ҳайвонлар тузилишидаги умумийликни тушунтиришга уриниб, тузилишдаги ўхшашлик уларнинг келиб чиқишидаги ўхшашликни акс эттиришини таъкидлайди. Т. Шванн томонидан асослаб берилган ҳужайра назарияси (1839) органик дунёнинг бирлигини тушуниб олишда ҳамда ситологик ва гистологик текширишларнинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. ХИХ асрнинг ўрталарида ўсимликларнинг озиқланиш хусусияти ва унинг ҳайвонларникидан фарқ қилиши ҳамда табиатда моддалар айланиши принсиплари кашф этилади (Ю. Либих, Ж. биология Буссенго). Ҳайвонлар физиологияси соҳасида Э. ДюбуаРеймоннинг ишлари туфайли электрофизиологияга асос солиниши, К. Бернер томонидан органларнинг овқат ҳазм қилишдаги аҳамияти тушунтириб берилиши (1845,1847); Г. Гелмголс ва К. Людвиг томонидан нервмускул системаси ва сезги органларини ўрганиш методлари ишлаб чиқилиши; И. М. Сеченовнинг олий нерв фаолиятини материалистик нуқтаи назардан талқин қилиши („Бош мия рефлекслари“, 1863) катта аҳамиятга эга бўлди. Л. Пастер олиб борган тадқиқотлар туфайли ҳозирги организмларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги таълимотга узилкесил зарба берилди (1860—64). С. Н. Виноградский хемосинтез йўли билан анорганик моддалардан органик моддаларни синтезловчи хемосинтез бактерияларини (1887— 91), Д. И. Ивановский вирусларни (1892) кашф этди.
ХИХ асрда Ч. Дарвин томонидан эволюция назариясининг ишлаб чиқилиши биологиянинг ривожланиши тарихида айниқса катта аҳамиятга эга. Унинг „Турларнинг пайдо бўлиши…“ (1859) асарида эволюциянинг асосий механизми—табиий танланиш очиб берилади. Биологияда Дарвин ғояларининг ғалабаси билан эволюцион солиштирма анатомия (К. Гегенбаур), эволюцион эмбриология (А. О. Ковалевский, И. И. Мечников), эволюцион палеонтология (В. О. Ковалевский) каби янги йўналишларга асос солинди. Ҳужайранинг бўлиниши (Э. Страсбургер, 1875; В. Флемминг, 1882 ва бошқалар), жинсий ҳужайраларнинг етилиши, уругланиши (О. Гертвиг, 1875; Г. Фол 1877; Э. ван Бенеден, 1884; Т. Бовери, 1887, 1888) ҳамда у билан боглик бўлган митоз ва меёзда хромосомаларнинг тақсимланишини ўрганиш соҳасида эришилган муваффақиятлар жинсий ҳужайралар ядросида ирсий ахборотнинг сақланиши тўғрисида кўплаб ғояларнинг пайдо булишига олиб келди. Ана шу даврда (1865) Г. Мендел томонидан ирсийланиш қонуниятлари очилиши билан генетика фанига асос солинди.
ХХ аср янги биология фанларининг ривожланиши, биологияда классик тадқиқотлар миқёсининг янада кенгайиши билан ажралиб туради. Шу асрда генетика, ситология, физиология, биокимё, ривожланиш биологияси, эволюцион таълимот, экология, биосфера ҳақида таълимот, шунингдек микробиология, вирусология, гелминтология, паразитология ва биологиянинг бошқа кўп тармоқлари жадал суръатлар билан ривожланди. Мендел очган қонунлар асосида мутация ва ирсиятнинг хромосома назариялари ишлаб чиқилди (Т. Бовери, 190207; У. Сеттон, 1902). Хромосома назариясини Т. Морган ва шогирдлари В. Иогансеннинг соф линия тўғрисидаги таълимотига (1903) асосланиб ген, генотип, фенотип тушунчаларини ишлаб чиқишди. ХХ асрнинг ўрталаригача генларнинг кимёвий табиати ирсий молекулалар шаклида эканлиги назарий жиҳатдан талқин қилиниб келинди (Н. К. Колсов, 1927). Микроорганизмлардаги трансдуксия ва трансформация ҳодисаларини ўрганиш асосида ДНК молекуласи генетик информацияни ташувчи эканлиги аниқланди (АҚСҲ, О. Эйвери, 1944). ДНК қуш спирали тузилишининг ўрганилиши (Ж. Уоцон, Ф. Крик, 1953) генетик коднинг кашф этилишига олиб келди. Бу кашфиётлар молекуляр генетикага асос содди. Оқсилларнинг аминокислоталардан иборат таркиби ўрганилганлиги, айрим оқсиллар (инсулин)нинг синтез қилиниши, вируслар ва фагларнинг нуклеопротеидлардан тузилганлигининг кўрсатиб берилиши ХХ аср ўрталарида қилинган энг муҳим кашфиётлардандир. Электрон микроскопнинг кашф этилиши оддий микроскопда кўринмайдиган структураларни кўришга, ҳужайранинг энг нозик тузилишини текширишга, бактериялар ва вирусларнинг тузилишини батафсил ўрганишга имкон берди. Нишонли атомлар усули организмда содир бўладиган жараёнларни ўрганиш учун йўл очди. Гистологик кимё дифференсиал сентрифугалаш, рентгеноструктура анализи усуллари тирик организмлар кимёвий таркиби, ҳужайра органоидлари ва қисмларини мукаммал текшириш усулларини кўрсатиб берди. Ана шу кашфиётлар туфайли ХХ асрнинг 2-ярмида биологиянинг энг ёш соҳаси—молекуляр биология дунёга келди ва тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Молекуляр биология соҳасидаги тадқиқотлар биология фанининг барча соҳаларида янги ғоялар пайдо бўлишига олиб келди; ҳужайранинг тузилиши ва функсияси ҳақидаги тушунчаларни тубдан ўзгартириб юборди. ХХ асрда ҳайвонлар физиологияси соҳасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Рус олими И. М. Сеченов (1829—1905) нерв системасини ўрганиб, бош мия рефлекслари тўғрисидаги таълимотга асос солди. И. П. Яавловшартли ва шарциз рефлекслар, қон айланиш ва овқат ҳазм қилишнинг нерв регуляцияси соҳасида бир қанча йирик кашфиётлар қилди. Унинг шартли рефлекслар ва олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимоти Нобел мукофотига сазовор бўлди. Бу даврда нейрофизиология ҳам тез суръатлар билан ривожлана бошлайди. Ўсимликлар физиологиясида фотосинтез жараёнлари, аввало хлорофиллни ўрганишда анча катта ютуққа эришилди, хлорофилл синтез қилинди, ўсимликларни ўстирадиган баъзи гормонлар (ауксинлар, гиббереллинлар) ажратиб олинди ва сунъий синтез қилинди. Эволюцион назария соҳасида ҳам муҳим кашфиётлар қилинди, хусусан 20—30- йилларда маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари аниқланди; мутацион ўзгарувчанлик, индивидлар сонининг ўзгариб туриши ва изоляцияни танланишнинг муайян йўналишда таъсир этишидаги ўрни очиб беридди (Н. И. Вавилов, С. С. Четвериков, биология С. Холдейн, Р. Фишер, С. Райт, Ж. Ҳақсли, Ф. Т. Добржанский, Э. Майр ва бошқалар). Бу эса дарвинизмнинг янада ривожланишига, эволюция омиллари микроэволюция ва макроэволюция тўғрисидаги таълимотларни ўзида жо қилган синтетик эволюцион таълимотни ишлаб чиқишга имкон берди (И. И. Шмалгаузен ва бошқалар). В. И. Вернадскийнинг биогеокимё ва биосфера, А. Тенслининг экосистемалар (1935) тўғрисидаги таълимотлари биологиянинг катта ютукларидан бўлиб, инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга. В. Шелферд (1912, 1939), Ч. Элтон (1934) ва бошқаларнинг ишлари туфайли экологиянинг назарий асослари ишлаб чиқилди. ХХ аср ўрталаридан бошлаб экология эришган ютуқлар ва табиатни муҳофаза қилиш муаммолари деярли барча биология фанларини экологиялаштиришга олиб келди. Молекуляр биология соҳасидаги ишлар (генетик коднинг очилиши, сунъий геннинг синтезланиши) ген инженерияси ва биотехнология каби амалий фанларнинг ривожланиши учун назарий асос бўлди. Кейинги йилларда айниқса популяцион биология тез суръатлар билан ривожланмоқда. Бу соҳадаги тадқиқотлар сон жиҳатдан тобора ўсиб бораётган аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш, қирилиб кетаётган турларни муҳофаза қилиш ва тирик организмларнинг биологик хилмахиллигини сақлаб қолиш каби муаммоларни муваффақиятли ечишга имкон беради.
Ўзбекистонда ХХ асрнинг 1-ярмида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари асосан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ресурсларини ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ. Ботаника соҳасида яйловларнинг фитомелиоратив ҳолатини яхшилаш, техника экинлари ва сув ўтларини ўстириш усуллари ишлаб чиқилди; ўсимликларнинг геоэкологик таснифи, иерархик схемаси таклиф этилди; ўсимликларнинг экстремал шароитга мосланиш хусусиятлари очиб Е^рилди (қаранг 3. Зокиров, Ж. К. Саидов, П. А. Баранов, В. А. Буригин, А. М. Музаффаров, П. К Зокировва биология); ғўзанинг экологик, анатомоморфологик ва генетик хусусиятларини ўрганиш соҳасида бир қанча ишлар амалга оширилди (С. Х. Йўлдошев, А. И. Имомалиев, С. С Содиқов ва бошқалар). Микробиологик йўл билан оқова сувларни тозалаш, маъданларни ажратиб олиш, қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан емхашак тайёрлаш, физиологик фаол моддаларни ажратиб олиш, ўсимликларнинг вилт ва вирус касалликларига қарши кураш асослари яратилди (М. И. Мавлоний, А. Ф. Холмуродов, С. А. Асқарова ва бошқалар). Экологикфаунистик ишлар териология, орнитология, герпетология, гидробиология, энтомология, паразитология ва зоологиянинг бошқа соҳаларида кенг миқёсда амалга оширилди (Т. 3. Зоҳидов, Д. Н. Кашкаров, А. М. Муҳаммадиев, С. Н. Алимуҳамедов, В. В. Яхонтов, Р. О. Олимжонов, А. Т. Тўлаганов, М. А. Султонов, Ж. А. Азимов ва бошқалар). ХХ асрнинг иккинчи ярмида айниқса сўнгги йилларда биологиянинг биокимё, генетика, молекуляр биология, биотехнология, биофизика ва экология соҳаларида бир қанча муҳим ишлар амалга оширилди. Тиреоид гормонларнинг таъсири механизми аниқланди (Ё. Х. Тўрақулов, Т. С. Соатов). Биологик мембраналарнинг тузилиши, ҳайвонлар токсикологияси ва биокимёси, ионлантирувчи нурлар, дефолиантларнинг таъсир механизми ва ионларни мембрана орқали транспорта муаммоларини ечишда ҳам бир катор муваффақиятлар қўлга киритидди (А. П. Ибрагимов, Ж. Ҳ. Ҳамидов, А. Қ. Қосимов). Ғўзада генетик белгиларнинг ирсийланиш механизми ишлаб чиқилди (Ж. А. Мусаев, О. Ж. Жалилов, А. А. Абдуллаев, Н. Н. Назиров, А. А. Абдукаримов). Ген ва ҳужайра инженериясининг ривожланиши инсулин, интерферон ва ўстирувчи гормонларни олиш имконини берди (биология О. Тошмуҳамедов, А. А. Абдукаримов, М. М. Раҳимов, А. И. Гагелганс ва бошқалар). биологияга оид тадқиқотлар Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ботаника, Зоология, Микробиология, Генетика, Физиология ва биофизика, Биокимё институтларида, шунингдек олий ўқув юртларида олиб борилмоқда.
Биологиянинг замонавий муаммолари. Биологиянинг табиий фанлар ва кишилик жамиятининг ривожланишига революцион таъсир кўрсатадиган муаммолари молекуляр биология, генетика фанлари мускуллар, нерв системаси ва сезги органлари физиологияси ва биокимёси (тафаккур, қўзғалиш, тормозланиш ва бошқалар), фотова хемосинтез, табиий системалар энергетикаси ва маҳсулдорлиги билан боғлиқ. Молекуляр биология соҳаси ҳужайра ичида борадиган физиккимёвий жараёнлар ва тирик системалар нисбий турғунлигининг бошқарилиши, айниқса генларнинг ишга туширилиши механизмини ўрганиш ҳам биологиянинг марказий муаммоларидан бири ҳисобланади. Организмни индивидуал ривожланиши давомида ҳужайраларнинг ихтисослашиб бориши ва тўқималарнинг ҳосил бўлиши, Ерда ҳаёт пайдо бўлишининг дастлабки даврларида тирик организмларга хос мураккаб полимерларнинг табиий синтезланиши ва улардан ўз-ўзини ярата оладиган тирик системалар пайдо бўлишини ўрганиш ҳам муҳим масалалардан ҳисобланади. Ер юзида аҳоли сонининг тез суръатлар билан ўсиб бориши биология олдига биосферанинг маҳсулдорлигини ошириш, яшаш муҳитини ифлосланишдан сақлаш, ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва рационал фойдаланишдан иборат жуда кўп муаммоларни қўяди. Биосфера ва экологик системаларни қайта қуриш ва улардан фойдаланиш ишлари ўсимлик, ҳайвонлар ва микроорганизмларни Ернинг ҳамма қисмида инвентаризация қилишни назарда тутади. Биология соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари Халқаро биологик дастур ёрдамида координация қилиб борилади.
Бекжон Тошмуҳамедов, Очил Мавлонов[1].
Таққослаш усули ёрдамида бир хил предмет ёки ҳодисаларни бошқа предмет ёки ҳодисалар билан ўхшашлиги ва фарқини аниқлаш йўли орқали уларнинг моҳиятини очишга асосланган Бунда турли ҳодисалар учун умумий ҳисобланган қонуниятларни очишга имкон яратилади. Тарихий усулни биологияда қўлланиши Ч.Дарвиннинг номи билан боғлиқ, бу усул биологияда чуқур сифатий ўзгаришларни вужудга келишига сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу усул ёрдамида ҳозирги замон оламини ва унинг ўтмишини кўрсатувчи маълумотлар асосида тирик табиатни ривожланиш жараёнларини аниқлаш мумкин. Экспериментал ёки тажриба усули биологияда Ўрта асрларда қўлланган бўлса, ҳақиқий равнақи физика ва кимё фанларининг усулларини қўллаш туфайли 19-20 асрлардан кенг қўлланила бошланди. Бу усуллар биологиянинг тегишли соҳалараида фойдаланилиб келинмоқда ва улар бир-бирини тўлдиради.
-
Ҳайвонот дунёси
-
Планта - Тритиcум
-
Фунги - Морчелла эсcулента
-
Страменопила/Чромиста - Фуcус серратус
-
Баcтериа - Гемматимонас аурантиаcа (- = 1 Миcрометер)
-
Арчаэа - Ҳалобаcтериа
-
Вирус - Гамма пҳаге
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономия | Биология | Кимё | География | Физика |
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |