Франcесcо Реди, биолог олим

Биологлар – бу биология соҳасида тадқиқот олиб борадиган олимлар[1]. Биологлар Ер юзидаги ҳаётни, ҳужайралар, кўп ҳужайрали организмларни ўрганишади. Улар одатда биологиянинг маълум бир тармоғида (молекуляр биология, зоология ва эволюцион биология) ихтисослашадилар ва маълум бир тадқиқот йўналишига эга бўлишади.

Биологларнинг тадқиқот йўналишлари

Асосий тадқиқотлар билан шуғулланадиган биологларнинг мақсади табиий дунё ҳақидаги билимларни ривожлантиришдир. Улар тадқиқотларни илмий метод ёрдамида олиб борадилар, бу метод гипотезаларни синовдан ўтказиш учун эмпирик метод ҳисобланади. Уларнинг кашфиётлари биотехнологияда маълум бир мақсадга эришиш учун қўлланилиши мумкин, бу мақсад одамлар учун табиий фойдали маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир. Кўпгина биологлар бир нечта академик даражага эга, масалан, бакалавр даражаси, шунингдек, магистратура ёки докторантура даражаларга ҳам эга бўлишади. Бошқа олимлар каби, биологлар ҳам иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритадилар, масалан, академияда, нотижорат ташкилотларда, саноатда ҳамда шу каби ташкилотларда.

Мартинус Wиллем Беижеринcк ботаник ва микробиолог олим

Таълим

Биолог бўлиш учун зоология, ботаника, микробиология, анатомияни ўз ичига олган биология соҳаси бўйича бакалавр даражаси талаб этилади[1][2]. Шунингдек, биологлар учун қўшимча талаблар ҳам бор, булар эса физика, кимё (умумий, органик ва биокимё), ҳисоблаш ва статистикани ўрганишни ўз ичига олади. Тадқиқот билан шуғулланишни истаган талабалар одатда магистратура ёки докторантура (масалан, ПҳД) дастурларини танлайдилар ва бу дастурлар доирасида ихтисослашган билим олиб, тадқиқотлар олиб боради.

Биология соҳаси бўйича Нобел мукофоти совриндори Барбара МcCлинтоcк

Тадқиқот

Асосий тадқиқот олиб борадиган биологлар назариялар ишлаб чиқадилар ва экспериментлар ўтказадилар[3][4][5]. Биологлар одатда лабораторияларда ўз тажрибаларини ўтказадилар, бу тажрибалар ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар ёки биомолекулалар билан амалга оширилади. Бироқ, биологик тадқиқотларнинг кичик бир қисми лаборатория ташқарисида, табиий кузатув орқали ҳам олиб борилиши мумкин. Масалан, ботаника мутахассиси маълум бир муҳитдаги ўсимлик турларини ўрганиши мумкин, эколог эса ўрмон ҳудудининг ёнғиндан сўнг қандай қайта тикланишини ўрганиши мумкин.

Ихтисослашувлар

Кўпгина биолог олимлар маълум бир организм турини ёки фаолиятини ўрганиш билан ихтисослашадилар[6].

  • Генетика: Генетика, яъни генлар, организмлар ўзгаришини ўрганиш.
  • Неврология: Нерв тизимини ўрганиш.
  • Ривожланиш биологияси: Организмнинг ривожланиши ва ўсиши жараёнини ўрганиш.
  • Биокимё: Ҳаётнинг кимёвий таркибини ва метаболизм, кўпайиш, ўсиш билан боғлиқ кимёвий реаксияларни таҳлил қилиш.
  • Молекуляр биология: Биомолекулалар орасидаги биологик фаолиятни ўрганиш.
  • Микробиология: Микроскопик организмлар, бактериялар ҳамда қўзиқоринларни ўрганиш.
  • Физиология: Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ҳаётий функсияларини ўрганиш.
  • Биофизика: Физика усулларини биологик саволларга жавоб беришда қўллаш.
  • Ҳисоблаш биологияси: Компютер фанлари, қўлланиладиган математика ва статистика техникаларини биологик муаммоларни ҳал қилишда қўллаш.
  • Зоология: Ҳайвонлар ва ёввойи табиатни, уларнинг келиб чиқиши, хулқ-атворини, касалликларини ва ҳаёт жараёнларини ўрганиш.
  • Ботаника: Ўсимликларни ўрганиш.

Иш фаолияти

Биологлар одатда мунтазам белгиланган иш вақтида ишлайдилар. Одатда биологлар илмий даража олганларидан кейин ҳам тадқиқотларини давом эттиришади. Тадқиқотчилар лабораторияда ёки бошқа жойларда яъни тажриба майдонларида тадқиқотларидан келиб чиққан ҳолда, исталган вақтда илмий фаолият билан шуғулланиши мумкин. Кўплаб биологлар тадқиқотларини молиялаштириш учун грант лойиҳаларида иштирок этади.

Мукофотлар ва ютуқлар

Биологларга бериладиган энг олий мукофот Швеция қироллик фанлар академияси томонидан 1901-йилдан буён бериладиган Нобел мукофотидир. Шунингдек, биологлар учун 1980-йилда таъсис этилган Cрафуорд мукофоти ҳам берилади[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Нурсе, Паул (2015). "СТЕМ эдуcатион: То буилд а сcиэнтист". Натуре 523 (7560): 371–373. дои:10.1038/нж7560-371а. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_натуре-ук_натуре_2015-07-16_523_7560/паге/н124. 
  2. ↑ Гоулд, Жулиэ (2015). "Ҳоw то буилд а беттер ПҳД". Натуре 528 (7580): 22–25. дои:10.1038/528022а. ПМИД 26632571. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/натуре-ук_2015-12-03_528_7580/паге/н25. 
  3. ↑ Cампбелл, К. Ҳ. С.; МcWҳир, Ж.; Ритчиэ, W. А.; Wилмут, И. (1996). "Шеэп cлонед бй нуcлеар трансфер фром а cултуред cелл лине". Натуре 380 (6569): 64–66. дои:10.1038/380064а0. ПМИД 8598906. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_натуре-ук_1996-03-07_380_6569/паге/н88. 
  4. ↑ Счниэке, А. Э.; Кинд, А. Ж.; Ритчиэ, W. А.; Мйcоcк, К.; Сcотт, А. Р.; Ритчиэ, М.; Wилмут, И.; Cолман, А. эт ал. (1997). "Ҳуман Фаcтор ИХ Трансгениc Шеэп Продуcед бй Трансфер оф Нуcлеи фром Трансфеcтед Фетал Фибробласц". Сcиэнcе 278 (5346): 2130–2133. дои:10.1126/сcиэнcе.278.5346.2130. ПМИД 9405350. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_сcиэнcе_1997-12-19_278_5346/паге/н112. 
  5. ↑ „Тҳе Тҳирд Cултуре: Иан Wилмут“. Эдге.орг. 2009-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-апрел.
  6. ↑ Меҳмет анд Тургут. Ҳйдатидосис оф тҳе Cентрал Нервоус Сйстем: Диагносис анд Треатмент. Спрингер-Верлаг Берлин Ҳеиделберг, 2014 — 334-бет. ИСБН 978-3-642-54359-3. 
  7. ↑ „Абоут тҳе Cрафоорд Призе - Тҳе Роял Сwедиш Аcадемй оф Сcиэнcес“. www.ква.се. 2018-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-июл.