Biometriya
Биометрия (био... ва ..метрия)— биология бўлими; биологик объектларни математик (вариацион) статистика усуллари билан ўрганади. Б. асослари ХИХ аср охирида инглиз олимлари Ф. Галтон ва К. Пирс асарларида ифодалаб берилган. Б. биологияннт турли сохалари (ботаника, зоология, экология, физиология, генетика, микробиология ва бошқалар) ҳамда агрономия ва зоотехникада назарий ва амалий масалаларни хал этишда муҳим аҳамиятга эга. Б. усуллари белгилари ўзгарувчан ҳарактерда бўлган экспериментал маълумотларни ишлаб чиқиш учун зарур. Асосан, танланган объектлар мажмуаси (тўпламлар)ни ҳамда турли танланма параметрларини таққослашда ишлатилади. Мае, биологиктўплам (тур, зот, нав ва бошқалар)ни кузатишда қайд этилган белгилар тақсимланиш ҳарактерини ўрганишда, муайян белгининг популяцияга хос бўлган ўртача курсаткичлардан четлашган алоҳида хусусиятини аниклашда; икки ва ундан ортиқ биологик тўпламларни таққослаш асосида улар ўртасидаги тафовутни баҳолаш ва бошқаларда ишлатилади.
Ўрганилаётган миқдорлар (мас, ҳосилдорлик билан уни таъминлайдиган омиллар) ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ва улар ўртасидаги (мас, уруг экилгандан то униб чиққунга қадар иўлган даврда экиннинг ривожланиш тезлиги билан шу даврдаги ўртача тра ўртасидаги) миқдорий боғлиқликни топишнинг асосий воситалари —корреляцион ва регрессион таҳлил усуллари ҳисобланади. Бир қатор ўзгарувчан омилларни (жумладан, экин ҳосилдорлиги самарали тра йиғиндиси, кўчатлар қалинлиги, ўғит нормаси ва бошқа табиий ва ишлаб чиқариш омилларига боғлиқ) ҳисобга олиш зарур бўлган экспериментал масалаларни ҳал этишда статистик таҳлил усули жуда кўп омиллар ичидан (турғун боғланишларни аниклаш учун) энг муҳимини ажратиб олишга имкон беради. Баҳолаш кўплик регрессияси тенгламаси ёрдамида бажарилади. Тажриба маълумотлари сони етарли даражада кўп бўлгандагина натижалар аниқ бўлади. Ҳозирги замон тадқиқотларида танлаш усули кенг қўлланилмоқда, унинг моҳияти қисман танлашлар хусусиятларига қараб бутуннинг миқдорий тавсифини аниқлашдан иборат. Динамик жараёнлар (муваққат қаторлар)ни ўрганиш, бир ёки бир неча белгиларнинг ирсийланишини аниқлаш катта амалий аҳамиятга эга. Селексия, уруғчилик ва деҳқончиликнинг бошқа соҳаларида математик усулларни қўллаш эксперимент ва тажриба ишлари натижаларини ниҳоятда аниқликда асослаш ва хулосалар чиқаришга имкон беради (қаранг Вариацион статистика).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |