Биоритмлар

Бу ғоя ХИХ аср охирида Вилгелм Флиэсс томонидан ишлаб чиқилган ва 1970-йилларнинг охирида Америка Қўшма Штатларида оммалашган.

Организмларнинг ҳаётий фаолияти ритмик равишда яъни кеча-кундуз, ой давомида ҳамда мавсумий ўзгариб туради. Тирик организмларнинг ҳаётий фаолияти ритмик ўзгаришларга боғлиқ бўлиб, эволуция натижасида шаклланади ва биоритмлар деб аталади. Биоритмлар табиий танланишнинг натижасидир. Яшаш учун курашда ўз биологик жараёнларини ритмик ўзгаришларига мослаштира олган олган организмлар сақланиб қолади. Бир сутка давомида организм физиологик жараёнларининг ритмик ўзгариши кеча-кундузлик биоритмлар дейилади. Одамнинг тана ҳарорати ва артериал босими кеча-кундуз давомида ритмик ўзгариб туради. Ҳужайраларининг митоз бўлинишининг тезлиги, қон шакли элементларининг миқдори ҳам кеча-кундуз давомида ритмик ўзгаради.

Мавсумий биоритмлар

Мавсумий биоритмларга фотопериодизм мисол бўлади. Организмлар йил давомида кун узунлигининг ўзгаришига мослашади ва уларда кечадиган физиологик жараёнлар алмашади. Мавсумий биоритмлар натижасида дарахтларнинг гуллаши, хазонрезгилик, ҳайвонларнинг туллаши, қишки уйқуга кетиш каби ҳодисалар кузатилади.

Адабиётлар

А.Ғафуров, А.Абдукаримов, Ж.Толипова, О.Ишанкулов, М.Умаралиева, И.Абдурахмонова Биология