Биосинтез (био... ва синтез) — тирик организмда ёки ундан ташқарида био(ферментлар) таъсирида бирмунча оддий бирикмалардан органик моддалар ҳосил бўлиши. Б. — ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларда содир бўладиган моддалар алмашинувининг таркибий қисмидир. Хемосинтезловчи бактериялардан ташқари ҳамма организмларда Б. учун бирламчи энергия манбаи яшил ўсимликларда органик моддалар шаклида тўпланадиган қуёш энергияси ҳисобланади (қаранг Хемосинтез, Ассимиляция, Фотосинтез). Ҳар қандай ҳужайра ўзига зарур бўладиган моддаларни синтезлайди. Ҳужайрада борадиган Б.нинг хусусиятини унинг генетик аппаратида кодлашган ирсий ахборот белгилайди (қаранг Оқсиллар, Генетик код). Организмдан ташқарида борадиган Б.дан халқ хўжалигининг турли соҳаларвда кенг қўлланиладиган биологик моддалар—витаминлар, айрим гормонлар, антибиотиклар, аминокислоталар, оқсиллар ва бошқа бирикмаларни саноат миқёсида олишда фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил