Biotip
Биотип (био… ва юн. тйпос – намуна, нусха) – маҳаллий популяция таркибига мансуб ўсимлик турининг ташқи кўриниши билан фарқланмайдиган, лекин биологик ва физиологик хусусиятлари бошқача ва ўзгармас бўлган гуруҳи. Четдан чангланувчи турлар популяцияларида авлодни алоҳида ажратиб қўйиб такрорий танлаш билан ёки бир-бирига яқин турларни кўп марталаб чатиштириб (қаранг Инбридинг) кўпайтириш йўли билан биотип чиқариш мумкин. Баъзан кўп турлардан ташкил топган ва муайян яшаш шароитларидан фойдаланишига кўра ўхшаш мосланишларга эга бўлган организмларнинг катта гуруҳлари ҳам биологик типлар ёки хаётий формалар деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |