Биоцид — ҳаётдан маҳрум этиш. Инсониятга қарши қаратилган халқаро жиноят. Биоцид экоциддан фарқли равишда, инсониятга ва бошқа тирик жонзотларга қарши қаратилган, ҳарбий низода душман устидан ғалаба қозониш мақсадида қасддан оммавий қирғин қуролларини ишлатишда намоён бўлади. Биоцид манбаи агрессив урушлардир. Биоциднинг фарқли белгиси: нейтрон, бектериологик, биологик, заҳарли кимёвий қуролларни душман шахсий таркибига ҳарбий техникаси, қуролларини ва бошқа моддий қуролларини ишдан чиқариш мақсадида қасддан душманлик йўлида ишлатилишидир[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси