Биқин — гавданинг бир қисми; қорин бўшлиғининг ён девори, сербар мускуллар (ташқи ва ички қийшиқ мускуллар, кўндаланг мускул), қорин пардадашқаридан тери ва тери ости ёғ қатламлари ва уларнинг бағрида тарқалган қон томирлари ва нервлардан иборат. Б. юқоридан пастки қовурға равоқлари, пастдан ёнбош суягининг устки қирраси, орқа томондан — 11 қовурғанинг учидан ёнбош суягига ўтказилган тик чизиқ (белнинг ташқи чегараси) ва олд томондан қорин тўғри мускулининг ташқи қирраси билан чегараланган. Б. орқа томондан белга, олд томондан қорин бўшлиғининг олдинги деворига уланиб кетади. Б. ички юзасининг бел томонида (қорин бўшлиғида) буйрак, буйрак усти бези, сийдик йўллари, қон томирлари ва ичакнинг бир қисми бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил