Birgit Brüel
Биргит Брüэл (1927-йил 6-октябр — 1996-йил 23-феврал) — даниялик хонанда ва актриса. У асосан 1965-йилда ўтказилган „Эуровисион-1965“ танловидаги иштироки билан танилган.
Биргит Брüэл | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Биргит Тҳора Мариэ-Лоуисе Тҳиэлеманн 6-октябр 1927-йил Копенгаген, Дания |
| Вафоти |
23-феврал 1996-йил (68 ёшда) Гентофте, Дания |
| Жанрлар | Жазз, поп |
| Турмуш ўртоғи |
Мах Брüэл (турм. 1951; ажр. 1962) |
Брüэлнинг профессионал фаолияти 1950-йилда Мах Брüэл Қуартет гуруҳига жазз хонандаси сифатида қўшилиши билан бошланган. Шу билан бирга, у Дания Қироллик драма мактабида таҳсил олган. 1951-йилда Брüэлга турмушга чиққан ва кейинги йили эгизак қизларни дунёга келтирган. Унинг бундан аввалги никоҳидан ҳам бир қизи бўлган, биринчи турмуши эса 1949-йилда ажрим билан якунланган.
1950-йиллар давомида у театр ва кино актрисаси сифатида машҳурликка эришган. 1961–1966-йилларда эса Дания радиосининг жазз гуруҳи таркибида фаолият юритган.
1965-йилда Брüэл Даниянинг Эуровисион" миллий саралаши — „Данск Мелоди Гранд Прих“ танловида „Фор дин скйлд“ қўшиғи билан ғолиб чиққан. Шундан сўнг у Италиянинг Неапол шаҳрида 20-март куни ўнинчи бор ўтказилган „Эуровисион-1965“ танловида Дания шарафини ҳимоя қилган. „Фор дин скйлд“ 18 иштирокчи орасида 7-ўринни эгаллаган. Қизиғи шундаки, қўшиқ фақат икки давлат — Швеция ва Люксембург томонидан овоз билан тақдирланган, бироқ ҳар иккиси ҳам максимал 5 баллдан бергани сабабли юқори натижага эришган[1][2].
Брüэл қўшиқчилик ва актёрлик фаолиятини биргаликда олиб борган ҳамда 1990-йиллар бошигача кўплаб телевидение ва кино лойиҳаларида иштирок этган[3]. 1970-йиллардан бошлаб у „Амазонегруппен“ номли феминистик театр ва мусиқий гуруҳ фаолиятида қатнашган. Унинг сўнгги мусиқий ёзуви 1985-йилда эълон қилинган „Ден ҳеммелиге руде“ албоми бўлиб, унда Тове Дитлевсен шеърлари мусиқага мослаштирилган.
Брüэл 1996-йил 23-февралда 68 ёшида вафот этган. Унинг ўлим сабаби ошкор қилинмаган[4].
Манбалар
- ↑ „ЭСC Ҳисторй - Эуровисион - Денмарк 1965“. 2016-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 21-феврал.
- ↑ „Фор дин скйлд“ ат диггилоо.нет
- ↑ Филмограпҳй ат имдб.cом
- ↑ Биограпҳй ат Данск Квиндебиографиск Лексикон (Даниш)
Ҳаволалар
| Викиомборда „Биргит Брüэл“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |