Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Birja

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Биржа сўзи лотинча ва олмонча сўздан келиб чиққан бўлиб „ҳамён“ни билдиради. Қадимда биржа сўзи қуйидаги 3 хил воқеликни ифодалаш учун қўлланилар эди:

'Биржа(голландча беурс, нем. Бурсе — ҳамён) — бозорни уюштиришнинг ташкилий шакли; товарлар (товар биржаси), қимматбаҳо қоғозлар (фонд биржаси), валюта (валюта биржаси) улгуржи савдоси, товар бўлган иш кучи олди-сотдиси (меҳнат биржаси) бозори. Аксарият ҳолларда ёпиқ ёки очиқ аксиядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. Биржага биржа қўмитаси раҳбарлик қилади. Унинг ҳузурида котировка комиссияси иш олиб боради. Биржада брокерлар, дилерлар, трейдерлар фаолият кўрсатади. Биржа ва унинг шакллари бозор механизмининг зарурий инфратузилмаси ҳисобланади.

Товар биржаси оммавий товарлар (дон, пахта, металл ва бошқалар)ни стандартлар ёки намуналар бўйича сотади. Айрим биржалар фақат бир гуруҳ товарлар савдоси бўйича ихтисослашади. Келишувлар маълум муддатларга тузилади (аксарият 6 ой), натижада томонлар нархлар фарқларидан кўп нарса ютиши ёки ютказиши мумкин. Биржа нархлари ҳақидаги маълумотлар котировка шаклида мунтазам биржа бюллетенларида эълон қилиб борилади.

Ўзбекистонда 1994-йилдан Республика товар хомашё биржаси, я'ни очиқ аксиядорлик жамияти ва 1991-йил августдан "Ўзбекистон" республика универсал агросаноат биржаси, шунингдек республикада ишлаб чиқариш воситалари, товар ресурслари олдисотдиси билан шуғулланадиган "Ўзулгуржибиржасавдо" — Ўзбекистонда улгуржи ва биржа савдоси бўйича Республика давлат аксиядорлик уюшмаси (1994-йил март) фаолият кўрсатади. Шунингдек Республика кўчмас мулк биржасида (1994-йил март) кўчмас мулк (турар жой бинолари, ер майдонлари, автотранспорт воситалари, банкрот бўлган корхоналар ва бошқа мулклар) кимошди ва танлов савдолари орқали сотилади.

Фонд биржаси аксиялар ва облигациялар билан олдисотди муомаласини олиб боради. Бундай биржаларда мамлакатда чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар билан бирга чет эл қимматбаҳо қогозлари ҳам савдода қатнашаверади. Фонд биржасидаги битишувларда қимматбаҳо қог'озлар ҳақи савдолашувнинг ўзида ёки 2-3 кун кейин тўланади (касса битишуви) ёки ҳисоб-китоблар бир ой муддатда ўтказилади (муддатли битишув). Биржада иш кўраётганлар қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш вақтидаги курслар фарқидан (муддатда сотиш) катга фонда кўрадилар. Йирик фонд биржалари Ню-Ёрк, Токио, Лондон, Париж, Базел, Москва ва бошқа шаҳарларда жойлашган. Ўзбекистонда "Тошкент" республика фонд биржа эркин сотувга чиқарилган аксиялар, векселлар, облигациялар, депозитли сертификатлар савдоси билан шуғулланади (1994-йил апрелда ташкил этилган).

Валюта биржаси валюталар бозорини ўтказади ва валюталар котировкасини амалга оширади. Ҳозирги шароитларда кенг кўламли валюта савдоси йирик банклар ўртасида олиб борилади, аммо айрим мамлакатларда банклараро валюта бозори билан бирга махсус валюта Б.лари ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси 1992-йил 22-июнда тузилган. Чет эл валютаси савдосини ташкил этиш билан шуғулланади. 1994-йил 15-апрелдан мунтазам савдо ўтказади.

Дастлабки биржалар ХВ—ХВИ асрларда Италия, Голландия, Англияда пайдо бўлиб, ХИХ асрнинг 2-ярмида жуда ривожланди. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 20-йилларида биржалар мавжуд бўлиб, улардан кўп укладли иқтисодиёт шароитида бозорни давлат томонидан бошқариш мақсадида фойдаланилган эди. 1991-йилдан мамлакатнинг бозор иктисодиётига утиши даврида Ўзбекистонда республика универсал товарфонд биржаси (1991-йил августда тузилган), вилоятларда республика биржаларининг бўлим ва ваколатхоналари ҳамда мустақил товар ва товархом ашё биржалари фаолият бошлади. 1996-йилдан Тошкент шаҳрида ҳамма турдаги биржа савдоларини о'тказишга ихтисослашган ва замонавий воситалар билан жиҳозланган Республика Биржа маркази ишга туширилди.

Биржа савдоси ҳар бир мамлакатда муайян қонунлар мажмуи асосида тартибга солинади. Қонунлар нархлар билан қаллоблик қилишни ҳамда банкротликнинг олдини олиш мақсадларини кўзлайди. Жаҳондаги ривожланган мамлакатларда кейинги 20 йил ичида биржа савдосини қонунчилик йўли билан тартибга солиш кучайди. Илгари кўпгина мамлакатларда биржа муомаласи, асосан, биржанинг ўзида ишлаб чиқилган меъёр ҳамда қонунлар асосида тартибга солинар эди. АҚШда 1973-йилдан фючерс биржалари ишини барча товар фючерс савдоси бўйича комиссия бошқаради. Унинг ходимлари таркибини Президент тайинлайди ва Конгресс тасдиқлайди. Англияда 1986-йилгача товар Б.си фаолиятини Англия банки кузатиб турган, 1986-йилдан бу вазифани қимматбаҳо қоғозлар ва инвестиция бўйича Кенгаш бажаради. Франсияда бундай бошқариш фючерс товар бозори бўйича комиссияга, Японияда турли вазирликлар (молия, қишлоқ хўжалиги, ташқи савдо ҳамда саноат)га юклатилган. Ўзбекистонда 1992-йил 2-июлда "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида" Қонун қабул қилинди. 1992-йил мартдан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Б.лар ишини мувофиқлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси биржалари кенгаши тузилди, 1995-йил сентабрда республика Молия вазирлиги қошида Қимматбаҳо қоғозлар ва фонд Б.лари бўйича давлат комиссияси тузилди. Комиссия қимматбаҳо қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва корхоналар ҳамда давлат бошқаруви органларининг биржадаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади.

Шерқул Шодмонов[1].

Сотувчи ва сотиб олувчиларни бир жойда йиғилишини; Бундай йиғилишларини ўтказиш жойларини белгилашни; Шу вақтда амалга ошириладиган олди-сотди амалларининг йиғиндисини. Бу фикрларнинг барчаси жамланса маълум маънода бозор ёки биржа деган маъно келиб чиқади. Биржанинг ўзига хослиги шундаки унда савдо улгуржи тарзда амалга оширилади. Биржанинг дастлабки шаклларидан бири бу — қадимдан савдо-сотиқда ўзаро товар ва маҳсулотлар алмашинувини таъминлашда даллоллар (брокерлар) воситачилик қилганлар, чет элдан ва мамлакатлар вилоятларидан келган савдогарлар билан доимий алоқада бўлиб турганлар, ўз муштарийларга етишмаган товарлар ҳақида тез-тез карвонларнинг бошқа туркумлари орқали ўз эҳтиёжларини маълум қилганлар. Даллоллик хизмати ўша даврларда муҳим ҳисобланган. Биржа энг қадимги савдо институти бўлиб, ҳозирги биржа ташкилотларини яратилиши, савдонинг ривожланиши, йирик савдо марказларининг таркиб топиши, савдогарлар гуруҳларининг кўплаб юзага келишини таъминлайди. Демак, ҳозирги биржаларнинг авлоди бозор ва ярмаркалар саналади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил