Бирмингем (Бирмингҳам) – Буюк Британиядаги шаҳар. WестМидлендс метрополитен графлигининг маъмурий маркази (Марказий Англия). Аҳолиси 2,3 млн. киши (1992, шаҳар атрофи билан). Бирмингем биринчи марта ХИ асрга оид тарихий манбаларда тилга олинган. ХИИИ асрда узининг ярмаркалари билан шуҳрат қозонган. ХВИ асрда металлдан ишланган буюмлари билан машҳур бўлган. ХХ аср бошида ҳарбий заводлар курила бошланди. Иккинчи жаҳон уруши даврида шаҳарга анча зарар етган. Бирмингем саноат шаҳри, муҳим транспорт тугуни. Ғарбий Мидленд иқтисодий раёнининг маркази. Саноатининг асосий тармоқлари: машинасозлик, жумладан автомобилсозлик, металлсозлик, кимё (асосан шина ва пластмасса), электротехника („Женерал электрик“), резина ва ҳарбий саноат. Полиграфия, рангли металлургия саноати корхоналари ҳам бор. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Меъморий ёдгорликларидан готика услубида қурилган СентМартин черкови (ХИИИ аср), ратуша (1832-1852), СентЧед собори (1839—1841) ва бошқа сақланган. Университет (1900-йилдан), техника коллежлари, шаҳар музейи, расмлар галереяси, нафис санъат институти галереяси бор.

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил