Bisau
Бисау (Биссау), Биссау — Гвинея-Бисау Республикаси пойтахти. Бисау мухтор секторининг маъмурий маркази. Аҳолиси 197,7 минг киши (1996). Атлантика океани соҳилидаги порт; халқаро аҳамиятга эга аэропорт бор. Мамлакатнинг 60% га яқин саноат корхоналари Бисауда жойлашган. Озиқ-овқат, тахта тилиш, мебел ишлаб чиқариш, енгил саноат корхоналари мавжуд. Кема таъмирлаш устахоналари бор. Четга копра, ер ёнғоқ, палма мойи, кўнтери хом ашёси ва ёғоч (ўрмон) маҳсулотлари чиқарилади. Шаҳарга ХВИИ асрда асос солинган. Тарихий-бадиий музейлар бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |