Бисквит (франсузча бисcуит)—1) қандолатчилик маҳсулоти; ун, ёғ, шакар, тухум, сут ва бошқа масаллиқлардан қувлаш йўли билан тайёрланадиган пишириқ тури. Махсус шакллардаги қолип идишларда пиширилади. Тайёрлаш усули ва қўшиладиган масаллиғига кўра чўзма бисквит, шакарли бисквит, кўпчитилган бисквит ҳамда сметанали бисквит каби турлари бор. Бисквитдан пирожний, рулет ва тортлар тайёрланади; 2) сирланмаган чинни; ҳайкалтарошликда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил