Bismutit
Бисмутит (висмутит) — висмут оксикарбонати гуруҳига оид минерал. Кимёвий таркиби Би2|CО3]О2. Тетрагонал системада кристалланади. Кукунсимон масса ҳолида, баъзан толалардан тузилган пўстлоқсимон бўлади. Ранги кул рангсимон оқишроқ, яшилсариқдан қўнғир ва кул ранггача; қаттиқлиги 3—3,7; с. оғ. 7,4—8,3; осон эрийди. Конларда висмутин ва соф (тугма) висмутнинг карбонатли эритмалар таъсирида оксидланишидан ҳосил бўлади. Кварс, топаз, арсенопирит ва бошқа минераллар билан бирга учрайди. Ўзбекистонда (Чатқол, Нурота тоғларида ва Қизилқумда), Қозоғистон, Россия Федерацияси (Забайкале), Чехия ва Словакияда, Германия шарқида, Мексика, АҚСҲ ва бошқа мамлакатларда учрайди. Бисмутит висмут элементи олинадиган муҳим хом ашё[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Бисмутит“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |