Bissa
| Бисса | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
| Эретмочелус имбригата | ||
Бисса, каретта (Эретмочелус имбригата) — судралиб юрувчилар синфи, тошбақалар туркуми, денгиз тошбақалари кенжа туркумига мансуб улкан тошбақа тури. Иккита кенжа тури маълум. Бири — Атлантика океани ва Ўрта денгизда, иккянчиси — Тинч ва Ҳинд океанида яшайди. Косасининг уз. 80—90 см. Устки қалқони тўқ қўнғир бўлиб, сариқ, тўқ қизил ёки қизғиш холхол ва чизиқча нақшлари бор. Қорин қалқони сариқ. Б.лар моллюскалар, бўгамоёклилар, ассидиялар ва сув ўтлари билан озиқланади. Урғочиси июн—сентабрда урчийди. Фақат кўпайиш даврида сувдан қурукдикка чиқади ва 4 см ча келадиган 150—200 тача тухумларини кимсасиз ороллардаги қумга кўмиб қўяди. Тухумларидан 60 кундан сўнг ёш тошбақалар чиқади. Б. ҳар доим битта жойга тухум қўяди. Ёш тошбақалар косасини қоплаб турган шохсимон қалқончалар бир-бирининг устига черепицасимон жойлашган. Вояга етган Б.лар косасининг шохсимон қалқонларидан қимматбаҳо тароқлар, порцигаралар, қутичалар ва бошқа буюмлар тайёрланади. Гўшти ва тухумлари истеъмол қилинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |