Биттепа — ғор шаклида ўйиб ишланган қабристон (7—ВИИИ асрлар). Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидатч адирда жойлашган. Ўзбекистон санъацҳунослик экспедицияси томонидан 1979-йилнинг ёзида қазиб ўрганилган. Қабрлар бир-биридан 4–6 м узоқликда бўлиб, ер сатҳидан 15–20 м баландликда мурабба (2,4х2,4 ва 3,3х3,3 м), тўғрибурчак (1,8х4,9 м) ва хоч шаклида қумтош ичига ўйиб ишланган. Қабрлар оғзи катта ҳажмдаги ғиштлар (52х26х10 см) билан беркитилган бўлиб, мурдалар қўйилган жойга баландлиги 1—1,2 м келадиган камалаксимон йўлак орқали кирилган. Йўлак деворларида ҳам ўйиб ишланган токчалар бор. Ҳар бир қабрдан 10 ва 18 тагача одам суяклари чиққан; улар атрофида хилма-хил мунчоқлар, мис исирғалар, темир ва мисдан тайёрланган камар тўқалари, ўқёй учи, пичоклар, узуклар топилган. Энг ноёб топилма қанот ёйиб турган ҳолатда тасвирланган илоҳий маъбуда — тақинчоқдир. Қизил рангга бўялган пахта ва ипак матолар ҳам учрайди. Топилган 15 та кумуш ва жез танганинг бир қисми сосоний подшоҳларидан Феруз (459—484), Хусрав И Ануширвон (531579) ва Ҳурмузд ИВ (590628)га тааллуқлидир. Б. қабристонида бирорта ҳам сопол идиш учрамайди, демак, бу даврда чағониёнликларда дунёқараш ва кўмиш урфодатлари ўзгача бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил