Biy
Бий — 1) қабиланинг ёки қабилалар иттифоқининг бошлиғи, тўраси; 2) юқори мансабли кишиларни улуғлаш учун ишлатилган сўз ёки уларга берилган унвон; 3) кўчманчи ва ярим кўчманчи туркий халқларнинг уруғ оқсоқолларига берилган унвон. 17 — ХИХ асрларда Б.лар йирик ўзбек қабила ва уругларга бошчилик қилиб, фақат марказий ҳукуматга итоат этган; 4) Хива хонлигида отал иқларлан кейин келадиган мансаб. Абулғозий Баҳодирхон ўз ёнидан Б.ларга тўртта ўрин берган. Б.лар навкарларта саркардалик қилганлар; 5) Бухоро хонлигида хизмат поғонасининг 9мансаби; аморат паноҳ унвони бўлган. Бу унвонни олган шахс уни кейинги мансабларни эгаллаганда ҳам ўзида сақлаб қолган.
Яна қаранг
- Бек.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |