Биянху (хитойча Бо Янху, Бай Янху) (71882) - ХИХ аср 6070- йилларида дўнгон (хуэйсзу) халқининг Шим.Ғарбий Хитойдаги Син сулоласи зулмига қарши кўтарган қўзғолони раҳбарларидан бири. Сианфу (Шенси вилояти)да, деҳқон оиласида туғилган. 1862-йилдан қўзғолонда иштирок этган ва 1868-йилга келиб унинг раҳбарларидан бирига айланган. Шенси вилоятидан чекиниб, Гансу вилоятида 1869—72 йилларда кураш олиб борган. Хитойнинг ички вилоятларида қўзғолон мағлубиятга учрагач, Б. қолган кучлар билан (1872-йил охири — 1873-йил бошлари) Синсзянга чекиниб уйғурлар билан ҳамкорликда син қўшинларига қарши курашни давом эттирган. Синсзяндаги қўзғолон тормор келтирилгач, Б. 5 минг кишилик қўшини билан 1877-йил Россия ҳудудига ўтиб кетган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил