Georges Bizet
Георгес Бизет (талаффузи: Жорж Бизе; 1838.25.10, Париж — 1875.3.6, Буживал) — франсуз композитори. Париж консерваториясини тамомлаган (1857). Оперетта, кантата, хор, камервокал ва фортепиано мусиқаси, симфония ва оркестр сюитаси, комик ва лирик опералар ва бошқа жанрларда ижод қилган. Б. франсуз мумтоз мусиқаси анъаналари билан бошқа халқлар фолклорининг жонли оҳангларини чамбарчас боғлаб, ўзига хос услуб яратган. Шарқ мавзусига бағишланган "Марварид изловчилар" (1863), "Перт гўзали" (1866), араб халқ куйларидан ижодий фойдаланиб ёзилган "Жамила" (1872) операси, "Арлезиан қизи" спектаклига ёзган мусиқалари машҳур. Оптимистик фожиа ҳарактерига эга бўлган "Кармен" операси (1974, П. Мериме новелласи асосида) Б. ижодининг ҳамда франсуз реалистик операсининг чўққисидир. Б. куйларидан фойдаланиб, рус композитори Р. Шчедрин машҳур "Карменсюита" балетини (1967, А. Алонсо либреттоси) яратган. Б.нинг "Кармен" ва "Марварид изловчилар" опералари Навоий номидаги Катта академик опера ва балет театрида саҳналаштирилган.
| Георгес Бизет |
|---|
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |