Blaster Beam
Бластер бим (инглизча: Бластер Беам) ёки шунчаки бим (инглизча: Тҳе Беам 1970-йилларда ихтиро қилинган электрон торли мусиқа асбоби бўлиб, илмий-фантастик филмлар саундтрекларида қўлланиши билан машҳурликка эришган[1].
Умумий тавсиф
Бластер бим — бу бир неча метр узунликдаги тўгри ва текис металл бўлак (балка) бўлиб, юқори томони бўйлаб торлар ва электр гитарадаги каби товуш олгичлар тортилган. Уни торларни қўл ёки турли буюмлар, мисол учун металл найчалар билан уриб куй чалишади.
Тарихи
Бластер бим 1970-йилларнинг бошида Жон Лазелл томонидан ихтиро қилинган, кейинчалик уни чўяндан бир нечта асбоб ясаган бастакор Франсиско Лупика ўз асарларида қўллаб кўрган[2]. Орадан вақт ўтиб, бошқа бир америкалик бастакор Крейг Хаксли бимнинг ўз версияси — 12 фут узунликдаги алюминийдан ишланган чолғу асбобини яратди. У артиллерия снарядларининг гилзалари ёрдамида торларга уриб ёки улар бўйлаб ҳаракатланганча симларни корпусга қадаб (худди педал услуби, слайд гитара турларидаги каби) бластер бимда куй чалган.
Бастакор Жерри Голдсмит 1979-йилда суратга олинган „Юздузли йўл“ филми учун мусиқа ёзиш вақтида Хаксли билан танишди ва „Ви-Жер“ билан боғлиқ мусиқий мавзу учун бластер бим овозидан фойдаланди. Қайғули, қўрқинчли овоз ушбу сирли обект ҳосил қилаётган таҳдидни етказиб бера олди. (Хасклининг ўзи ёшлигида „Юлдузли йўл“ сериалида иккита эпизодик рол орқали кўриниш берган).
| [1] | |
Асбоб бир қатор илмий-фантастик филмларда, шунингдек, экспериментал ва оммабоп мусиқаларда овоз эффектларини яратиш мақсадида ишлатилган. Крейг Хаксли Майкл Жексон билан таниш эди ва бластер бим овози унинг бир қатор қўшиқлари, жумладан „Биллиэ Жеан“ ва „Беат Ит“[3] учун қўлланган. Майкл Стернс „Хронос“[4] филмининг саундтреки учун алюминийдан ишланган бластер бимнинг ўз версиясини яратган. Бастакор Бер Маккири „10 Cловерфиэлд“ филми учун соундтрек яратишда бластер бимдан фойдаланган; Хаксли чолғу асбобини ўз устахонасида чалган.
Манбалар
- ↑ „Телефоны-раскладушки и бластер бим: чем еще мы обязаны «Стартреку» — Медуза“. 2016-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-сентябр.
- ↑ „Мичаэл Стеарнс — 'Тҳе Беам' — ЁуТубе“. 2016-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-сентябр.
- ↑ Мауриcио Дупуис. Жеррй Голдсмитҳ — Мусиc Сcоринг фор Америcан Мовиэс, П. 134.
- ↑ Матҳеw Ж. Барткоwиак. Соундс оф тҳе Футуре: Эссайс он Мусиc ин Сcиэнcе Фиcтион Филм, П. 219.