(1) морула (2) Бластула

Бластула (юн. бластос — муртак, маиса) — кўп хужайрали ҳайвонлар эмбрионал ривожланиши — онтогенези даврида ҳосил бўладиган муртаги. Одатда эрта, ўрта ва кечки бластула бўлади. Бластуланинг тузилиши тухум ҳужайранинг тузилиши ва майдаланиш хусусиятларига боғлиқ. Тухум ҳужайра тўлиқ майдаланганида, одатда, селобластула, баъзан стерробластула ёки ясси Бластула — плакула (бластомерлар иккита параллел юза бўйлаб жойлашганида) ҳосил бўлади. Дискоидал чала майдаланган тухум ҳужайралардан дискобластула, тухум ҳужайра сирти бўлинганида эпибластула пайдо бўлади. Стомобластула ҳам ўзига хос бластула ҳисобланади. Айрим эмбриологлар морулани ҳам Бластуланинг бир хили деб ҳисоблашади. Бластула онтогенезнинг бир даври сифатида кўп ҳужайрали ҳайвонлар келиб чиқишининг умумийлигини ва улар эволюциясидаги параллелизмни кўрсатувчи далил ҳисобланади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил