Блида — Жазоир шимолидаги шаҳар. Блида вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси — 171 минг кишидан зиёд. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Муҳим савдо маркази. Озиқ-овқат (ун тортиш, консерва, виночилик), кимё, полиграфия саноати корхоналари ва аэродром бор; зайтун мойи ва хушбўй дориворлар ишлаб чиқарилади. Ситрус мевалари етиштириладиган раён маркази. Унча катта бўлмаган тўқимачилик фабрикалари бор. ХВИ асрда ташкил этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил