Блиндаж

Блиндаж (франс. блиндаг<блиндер — қалқон, ғов, тўсиқ) — бомба, тўп ўқи ҳамда минадан сақланиш учун қурилган мустаҳкам ертўла (ҳарбий истеҳком). Б. деворлари шиббаланади, усти ёғоч, темирбетон ва тупроқ билан ёпилади. Биринчи марта Севастопол мудофааси (1854—55)да қўлланган. Биринчи жаҳон уруши (1914—18) ва Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) да Б.дан кенг фойдаланилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил