Блинт (олмонча: „блинд“ — кўр) — китоб муқовасини безашда унинг сиртига бўёқсиз босиб тушириладиган ясси шакллар. Бунда ясси штамп муқова сиртида чуқурчалар қолдиради. Блинт китоб муқовасига пардоз бериш ва уни бўёқ билан босишда ёки зарқоғоз (фолга) қоплашга тайёрлашда мустақил усул сифатида қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил