Blitz
Ушбу саҳифани Яшин тезлигидаги уруш билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |

Блитз Германиянинг 1940-1941-йилларда (иккинчи жаҳон уруши вақтида) Буюк Британияни бомбардимон қилиш жараёнлари ҳисобланади. Бу атама биринчи марта инглиз матбуоти томонидан қўлланган ва немисча "чақмоқ уриши" маъносини билдирувчи "Блитзкриэг" сўзидан келиб чиққан.[1]
Немислар 1940-йилда Буюк Британиянинг шаҳарлари, саноат обектларига ҳаво ҳужумларини уюштиради. 1940-йилнинг сентабрига келиб Луфтwаффе (Германия ҳаво флоти) Британия билан жангда мағлуб бўлди. Шундан сўнг Германия ҳаво флотларига Лондонга ҳужум қилиш буюрилади.[2][3] 1940-йил 6-сентабрда Адолф Гитлер ва Луфтwаффе бош қўмондони Реичсмарсчалл Ҳерманн Гöринг томонидан янги "сиёсат" ўтказиш бошланди. 1940-йил 7-сентабрдан бошлаб Лондон кейинги 57 кеча кундузнинг 56 тасида Луфтwаффе томонидан мунтазам равишда бомбардимон қилинди.[4][5] Энг эътиборлиси 15-сентабр куни Лондонга қарши кундузги хужум эди.
Луфтwаффе РАФ (Буюк Британия ҳарбий қўмондонлиги) ҳужумларидан қочиш учун кундузги хужумларни аста секин камайтириб, тунги хужумларга ўтишни бошлади. Луфтwаффе Ливерпулнинг асосий Атлантика денгиз портига хужум қилди. Шимолий денгиздаги "Ҳулл" порти бомбардимончилар учун қулай эди, шунингдек, осон енгиш имкони бор эди. "Ҳулл" порти бомбардимончилар хужумидан азият чеккандан сўнг, Бристол, Кардифф, Порцмут, Плимут, Саутгемптон, Суонси, Белфаст ва Глазго порт шаҳарлари, Бирмингем, Ковентри, Манчестер ва Шеффилднинг саноат марказлари ҳам бомбардимон қилинди. Уруш давомида 40000дан ортиқ тинч аҳоли Луфтwаффе бомбардимонидан ҳалок бўлди. Уларнинг деярли ярми пойтахт аҳолисига тўғри келади. Миллиондан ортиқ уйлар вайрон бўлди.[1]
1940-йил июл ойи бошида Германия Олий қўмондонлиги Совет Иттифоқига бостириб кириш бўйича Барбосса операциясини режалаштиришни бошлади.[6] Бомбардимонлар инглизларни таслим бўлишга ёки уруш иқтисодиётига катта зарар етказа олмади, саккиз ойлик бомбардимонлар Британия қурол ишлаб чиқаришига ҳеч қандай жиддий тўсқинлик қилмади, аксинча ўсишига олиб келди.[7][8] Энг катта таъсир инглизларни самолёт эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилиш эди. Британиядаги уруш вақтидаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шаҳарлар оғир зарба олганда тикланиш учун 10-15кун керак бўлади, аммо Бирмингем каби шаҳар учун истисно сифатида уч ой керак бўлди.[9] Германия ҳаво ҳужуми мувоффақияцизлик билан тугади. Чунки Луфтwаффе қўмондонлиги Британия уруш саноатини йўқ қилиш учун услубий стратегия ишлаб чиқмаган эди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 "WW2: Эигҳт монтҳс оф Блитз террор". ББC.
- ↑ Приcе 1990, п. 12.
- ↑ Рай 2009, пп. 104–05.
- ↑ Станскй 2007, п. 28.
- ↑ "Тҳе Блитз: Тҳе Бомбинг оф Бритаин ин WWИИ". WW2 Эхплаинед. 12 Април 2021. Ретриэвед 21 Оcтобер 2021
- ↑ Бунгай, Степҳен (2000). Тҳе Мост Дангероус Энемй: А Ҳисторй оф тҳе Баттле оф Бритаин. Лондон: Аурум Пресс. ИСБН 1-85410-721-6. (ҳардcовер), 2002, ИСБН 1-85410-801-8 (папербаcк). пп. 112–13
- ↑ Cоопер 1981, п. 174.
- ↑ Cоопер 1981, п. 173.
- ↑ Ҳоотон 1997, п. 38