Blok
Блок (инглизча блоcк) —1) гардишида занжир, арқон, тасма учун нови бўлган ғилдирак шаклидаги оддий механизм ёки детал. Тортиш кучи йўналишини ўзгартириш, куч ёки тезликдан ютиш учун, баъзан, буровчи моментни узатиш учун ишлатилади. Вазифасига кўра, йўналтирувчи, баробарловчи, қўзғалувчан ва ҳаракатлантирувчи (валга айланма ҳаракат узатувчи) хилларга бўлинади. Кучдан ёки тезликдан ютиш учун мураккаб блокдан иборат юк кўтариш механизми — полистпаст қўлланади; 2) бир неча бир хил қисмлардан иборат машина узели, масалан, ички ёнув двигатели силиндрлар блоки, кўп шпинделли станоклардаги шпиндел блоки; 3) китоб блоки — китобнинг тартибга солиниб, мукрва ичига солишга тайёрланган листлари; 4) қурилишда — ҳажмий блок— бино ҳажмининг бир қисми (масалан, хона, квартира ва бошқалар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |