Blyuz
Qiyofa

Блюз (инг. блуэс, блуэ девилс — ғамгинлик, дилгирлик) — Миссисипи қоратанлиларининг якка ижро этилувчи лирик қўшиғи; одатда, қайғу, ҳасрат, бахтни қўмсаш кайфиятларини ифодалайди. ХИХ аср охиридан маълум; ХХ аср бошидан шаҳарларда яшовчи қоратанлилар орасида ҳам тарқала бошлайди ва профессионал мусиқачилар ижодида мумтоз шаклига эга бўлади. Илк намуналари — У. Хендининг „Мемфис блюз“ (1912) ва „СенЛуи блюз“ (1914). Б. сирғанувчи оҳанглар („блюз оҳанглари“), синкопалар, ижровий бадиҳагўйлик каби хусусиятларга эга. Б.— жаз санъатининг асосий манбаларидан бири.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |