Bo Andersson
Бу Инге Андерсон (1955-йил 16-октабрда Швециянинг Фалкенберг шаҳрида туғилган) — собиқ швед давлат ходими,[1] тадбиркор ва дипломат.
Ҳозирда у „Ўзавтосаноат“нинг энг йирик корхоналари — „УзАутоМоторс“ ва „УзАутоМоторс Поwертраин“ларнинг бош директори[2].
ЙАЗАКИ компаниясини Эуропе&Африcа ва Шимолий&Марказий Америcа бўлинмалари президенти лавозимида ҳам фаолият юритган[3]. У 28 та давлатдаги 129 та филиаллари, 140 минг кишилик жамоа ва 8 млрд АҚШ доллари учун масъул ҳисобланади[4]. ЙАЗАКИ автомобил саноати учун дунёдаги энг йирик электротехника ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
ЙАЗАКИдаги иш бошлашидан олдин, Бо Андерссон қуйидаги лавозимларда фаолият олиб борган,Сааб Автомобил сотиб олиш бўлими бошлиғи, Генерал Моторс глобал таъминот ва таъминот занжири бўлими бошлиғи, ГАЗ Гуруҳ ислоҳатлар учун бош бошқарувчиси ва 2013-йил декабрдан 2016-йил апрелгача АВТОВАЗда биринчи рус бўлмаган бош бошқарувчиси бўлган[5].
2016-йил апрелдан 2017-йил июнга қадар Бо Андерссон Бо Гроуп Энтерприсес компаниясининг бош бошқарувчиси бўлиб ишлаган[6]. 2017-йил июлда, Бу Андерссон АЗАКИ компаниясини Эуропе&Африcа бўлинмаси президенти этиб тайинланди ва 2018-йил 3-мартда Шимолий&Марказий Америcа бўлинмаси президенти ролини қўшиб олди.
Биографияси
Бу Инге Андерсон Швеция жанубида ўсди. У Швеция ҳарбий академиясини битирган ва кейин армияда хизмат қилган. У армияни катта лавозимда тарк этди[7]. Андерссон Стокголм Университетида бизнес бошқаруви бўйича бакалавр даражасини олди ва Гарвард Университетида топ менежмент дастурини якунлади.
Генерал Моторс
Андерссон 1987-йилда Сааб Автомобил АБда харид қилиш менежери сифатида иш фаолиятини бошлаган, бу ерда 1990-йилда Сааб тааминот вице-президенти этиб тайинланган. 1993-йилда Генерал Моторс (ГМ) да электр жиҳозларини сотиб олиш гуруҳининг ижрочи директори лавозимида ишлаш учун Детройтга кўчиб ўтди. Бир-йил ўтгач, у ГМ кимёвий таъминот гуруҳининг ижрочи директори этиб тайинланди ва бу лавозимда уч-йил ишлади. 1997-йилда, Европа харидлари бўйича вице-президенти лавозимини эгаллаш учун у Германияга кўчиб ўтди[8]. 2001-йилда Андерссон ГМнинг топ бошқарувининг бир қисми бўлиб, 2007-йилгача бутун дунё бўйлаб харидлар бўйича вице-президент ва 2009-йилгача глобал харидлар ва таъминот занжири бўйича вице-президент бўлиб ишлаган.
Андерссон 2009-йилда ГМни тарк этди ва Россиянинг энг қадимги автомобил заводи ва энгил тижорат автомобиллари, автобуслар ва йўлтанламас оғир юк машиналари ишлаб чиқарувчи ГАЗ Гуруҳининг директорлар кенгаши раҳбари Олег Дерипаскага (Россия саноат миллардери) маслаҳатчиси бўлди[9].
ГАЗ Гуруҳи
Андерссон 2009-йил 7-августда компаниянинг стратегиясини амалга оширилаётган жорий фаолияти билан бирлаштириш мақсадида ГАЗ гуруҳининг президенти бўлди,. Асосий мақсад, компанияни рентабелликка қайтариш эди.
Беш-йил давомида ГАЗда иш олиб борганида, у 1 млрд АҚШ доллардан зиёд зарарни йўқотди ва компанияни барқарор ЭБИТ бўйича даромадга олиб чиқди: 7,6 % (2010), 8,8 % (2011), 10,3 % (2012)[10][11][12][13][14][15]. Россия валютасида фойда 2008-йилдаги 30,5 млрд рубл зарардан 2012-йилдаги 8,8 млрд соф фойдага ўзгарди[16].
Ушбу натижаларга Андерссон томонидан олиб борилган ГАЗ Гуруҳидаги изчил ислоҳотлар натижасида эришилди:
— Компания ходимлар сонини 50 минг кишига камайтирди
— ГАЗ Волга енгил автомобиллари ва ихтисослаштирилган автомобилларни таснифлашни ўз ичига олган самарасиз маҳсулот линиялари тугатилиб, 2009-йилда етти асосий маҳсулотга нисбатан, учта асосий маҳсулот йўналишига алоҳида эътибор қаратилди.
— Барча ходимлар учун фойда тақсимоти дастури ишга туширилди ва коррупцияга қарши нол-бағрикенглик сиёсати ўрнатилди
— Сўнгги 20-йил ичида биринчи янги ЛCВ платформасини ўз ичига олган, янги моделлар тўплами ишга туширилди
— Газ заводида Волксwаген/Šкода, ГМ ва Даимлер моделларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилди
АВТОВАЗ
2013-йил 5-ноябрда Андерссон ОАЖ АВТОВАЗ президенти этиб тайинланди — Лада эски мода автомобилларини ишлаб чиқарган ва бозор улушини йўқотган энг йирик рус автомобил ишлаб чиқарувчиси[17]. Швед менежери компаниянинг биринчи хорижий президенти бўлди. Унинг янги вазифаси ЛАДА брендининг қайта тикланиши эди[18].
Андерссон учун АвтоВАЗ президенти сифатида асосий вазифалар орасида компаниянинг маҳсулот портфелини яхшилаш ва бренднинг жозибадорлигини ошириш эди. АвтоВАЗ президенти лавозимида ишлаган дастлабки икки-йил ичида, компания 14 янги автомобили — Лада русумли олтита янги автомобил ва Ренаулт Ниссан Аллианcе учун саккизта автомобил ишлаб чиқарди[15] ГАЗ гуруҳида бўлгани каби, Андерссон компаниянинг бизнесини ислоҳ қилиш билан шуғулланган. У ўз ичига қуйидагиларни олади:[19].

— Бошқарув даражасини 9-дан 5-га пасайтириш орқали бизнес жараёнларини оптималлаштириш
Иш самарадорлигини ошириш учун стандартлаштирилган иш жойлари
Ишчилар сонини 37 %га 77 мингдан 44 минг кишига камайтириш, жумладан бошқарув ишчилари сони 44 %га 16 мингдан 8,9 минг кишига, завод ишчилари 35 %га 54,1 мингдан 35,4 минг кишига камайтирилди.
— Бизнесни қайта қуриш, шу жумладан самарасиз филиалларни сотиш ёки йўқ қилиш ва таъминот базасини қайта қуриш
— Компаниянинг корпоратив идентификаторини ўзгартириш, шу жумладан, Лада брендининг янги логотипини жорий этиш[20]
Анъанавий Лада автомобиллари билан бир хил заводда Аллианcе маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали АвтоВАЗ ўз мижозларига маҳсулот сифати халқаро брендларнинг юқори стандартларига жавоб беришини исботлашга муваффақ бўлди.
2015-йилда АвтоВАЗ кўп-йиллардан сўнг компаниянинг биринчи, албатта, янги 2 моделини 2та заводда-Лада Веста (Изҳевск) ва Лада ХРАЙ (Толятти) ишлаб чиқара бошлади. Янги моделлар катта муваффақиятларга эришди. 2016-йил январда Лада Веста савдо бошланганидан икки ойдан кейин рақобатчиларини қувиб ўтиб, жумладан Šкода Рапид, Россияда энг кўп сотилган автомобиллар 10лигига кирди[21]. Лада тарихида биринчи марта, Лада Веста Россия бозорида ўз синфида энг хавфсиз автомобил бўлди, Автовиэw cраш тестларида максимал рейтингини олди (4 юлдуз АРCАП)[22].
2015-йилда Ведомости газетаси томонидан Андерссон „2015-йил Одами“ деб топилди. У бу мукофотни „улкан давлат корхонаси“ни бозорбоп машиналар ишлаб чиқарувчи оддий заводга айлантиргани учун қабул қилиб олди[23].
2016-йил 17-феврал куни Андерсон истеъфосини эълон қилди. У янги раҳбариятга ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 3-апрелгача ўз лавозимида қолишга рози бўлди. Апрел ойидан бошлаб, Андерссон Бо Гроуп Энтерприсес компаниясининг бош директори бўлди[6][24].
Танқид
2016-йилда АвтоВАЗнинг Россияда бош директори лавозимида у технологик ускуналар ишлаб чиқаришни ва АвтоВАЗнинг пилот ишлаб чиқаришини тўхтатди[25][26]. Толятти шаҳар Думаси раиси Николай Остудин Андерссонни Ренаулт фойдасига ЛАДАни йўқ қилишга уринишда айблади ва ҳеч қандай фактлар ва далилларни келтирмади[27].
ЙАЗАКИ Компанияси
Бу Андерссон 2017-йил 14-июлда ЙАЗАКИ Европа президенти этиб сайланди. 2018-йил 3-мартда ЙАЗАКИ компаниясини Эуропе&Африcа ва Шимолий&Марказий Америcа бўлинмалари президенти этиб тайинланди. Бундан ташқари, 2017-йил июл ойигача ЙАЗАКИ Европа президенти лавозимида давом этди. У 28 та давлатдаги 129 та филиаллари, 140 минг кишилик жамоа ва 8 млрд АҚШ доллари учун маъсул ҳисобланади[28].
Номинациялар

- 5-йилда Россия автомобил бизнесида эришган улкан ютуқлари учун „Топ 5 авто“ нинг „Йилнинг авто шахси“ номинациясида тақдирланди[29]
- Президенти Қодиров томонидан 2015-йилда Чеченистон Республикаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун медал билан тақдирланган
- 2015-йилда Ведомости газетасида „2015-йил професионали“га номзоди кўрсатилган[30]
- 2013-йилда Россия халқаро Авто саноат форумида „Россия автомобил саноатини жаҳон автомобил саноатига интеграция қилишига ҳисса“ деб тан олинган[31]
- 2013-йилад Нижний Новгород думаси томонидан Нижний Новгород Фахрий Фуқароси деб тақдирланди[32]
- 2012-йилда Нижний Новгородда Швеция Қироллигининг собиқ фахрий консули[33]
- 2012-йилда автомобил таъминот занжири бўйича „Автомобил таъминот занжири ажойиб ютуқлари“[34]
- 2011 да Адам Смит институтига кўра, Россия учун „Йилнинг автомобил раҳбари“[35]
- 2011-йилда Европа автомобил янгиликлари бўйича „Ривожланаётган бозорлар бошқарувчи евроюлдузи“[36]
- 2010-йилда Адам Смит институтига кўра „2010-йилнинг энг яхши Ижрочи раҳбари“[37]
- 2009-йилда Адам Смит институти кўра „Бозордаги энг яхши янги бошловчи“[38]
Маълумотномалар
- ↑ „Свенскен сом раттар Путинс билфабрик“. Дагенс Нйҳетер (27-март 2015-йил). Қаралди: 27-март 2015-йил.
- ↑ „«УзАутоМоторс» компаниясига янги бош директор тайинланди“. Бугун.уз. 2022-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-08-2021.
- ↑ „Формер ГМ Эхеc Бо Андерссон То Леад Язаки Эуропе“.
- ↑ „Неw Роле ат ЙАЗАКИ“. язаки-на.cом.
- ↑ „АвтоВАЗ аппоинц эх-ГМ эхеcутиве Андерссон ас фирст нон-Руссиан чиэф“. эуропе.аутонеwс.cом. Аутомотиве Неwс Эуропе (5-ноябр 2013-йил). Қаралди: 6-ноябр 2013-йил.
- ↑ 6,0 6,1 „Глава "АвтоВАЗа" Бу Андерссон подал заявление об отставке еще 17 февраля“. Газета.Ру. Қаралди: 2016-йил 3-апрел.
- ↑ „Ростеc :: Неwс :: 100 дайс ат АвтоВАЗ“. ростеc.ру. 2020-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ „Қ&А: Бо Андерссон Жоинед ГАЗ то Флеэ Детроит Стардом | Неwс“. Тҳе Мосcоw Тимес. Қаралди: 2016-йил 29-феврал.
- ↑ „Общая информация“. газгроуп.ру. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-феврал.
- ↑ „Годовой отчёт 2008“. газгроуп.ру. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ „Годовой отчёт 2010“. газгроуп.ру. 2011-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ „ГАЗ Гроуп Репорц Инcреасед 2012 Профиц | Бусинесс“. Тҳе Мосcоw Тимес. Қаралди: 2016-йил 1-март.
- ↑ „Годовой отчёт 2011“. газгроуп.ру. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ „Годовой отчёт 2012“. газгроуп.ру. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ 15,0 15,1 Автоваз. „Бо Инге Андерссон | ЛинкедИн“. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ „ОАО ГАЗ cонсолидатед финанcиал статеменц ундер ИФРС“. энг.газгроуп.ру. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-05 санасида архивланган)
- ↑ „АвтоВАЗ CЕО Бо Андерссон аимс то ресторе приде то Лада“. Аутомотиве Неwс. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ Фой, Ҳенрй. „Бо Андерссон беcомес фирст фореигн ҳеад оф Автоваз“ (2013-йил 17-октябр). Қаралди: 2016-йил 1-март.
- ↑ „Бо Инге Андерссон | ЛинкедИн“. www.линкедин.cом. Қаралди: 2016-йил 29-феврал.
- ↑ „АвтоВАЗ интродуcед а неw лого оф Лада“. энг.аутостат.ру. Қаралди: 2016-йил 1-март.
- ↑ „В январе авторынок показал худший результат за шесть лет“. www.аутонеwс.ру. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
- ↑ „ЛАДА Веста гец махимум сcоре ин АРCАП cраш тест cондуcтед бй Ауторевиэw - Пресс-релеасес - Неwс - Оффиcиал wебсите ЛАДА“. ЛАДА оффиcиал wебсите. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)
- ↑ „Персона года — 2015“. персона2015.ведомости.ру. 2017-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-08-26 санасида архивланган)
- ↑ „Пресс-центр ОАО "АВТОВАЗ"“. cомпанй.автоваз.ру. 2016-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-21 санасида архивланган)
- ↑ АвтоВАЗ лиқуидатес Волзҳскй Мачине-Буилдинг Плант
- ↑ „Опитноэ промишленноэ производство ВАЗа прекратило своё сущэствованиэ“. 2019-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-апрел.
- ↑ Тҳе меэтинг оф тҳе Дума Cоммиссион он тҳе иссуэ оф публиcитй ин cоверинг тҳе аcтивитиэс оф депутиэс фром 01/21/2019
- ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. „ЙАЗАКИ пресс релеасе“. язаки-на.cом (3-март 2018-йил). 3-март 2018-йилда асл нусхадан [ архивланган].
- ↑ „ОБЪЯВЛЕНЫ ПОБЕДИТЕЛИ ТРЕТЬЕЙ ЕЖЕГОДНОЙ НАЦИОНАЛЬНОЙ ПРЕМИИ ЭКСПЕРТОВ АВТОМОБИЛЬНОГО БИЗНЕСА "ТОП-5 АВТО".“.
- ↑ „Персона года — 2015“. персона2015.ведомости.ру. 2017-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-08-26 санасида архивланган)
- ↑ „Леадер'с Форум 2013 - Агилитй 2020Леадер'с Форум 2013“. леадерсфорум2013.сcмwорлд.cом. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)
- ↑ „Андерссон Бу Инге“. www.гордума.ннов.ру. Қаралди: 2016-йил 1-март.
- ↑ Администратор. „Почетные Консулы“. www.мид.ннов.ру. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)
- ↑ „Руководство“. газгроуп.ру. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-март.
- ↑ „ГАЗ: взгляд со стороны“. www.автовзгляд.ру. Қаралди: 2016-йил 1-март.
- ↑ „Леадер'с Форум 2013 - Агилитй 2020Леадер'с Форум 2013“. леадерсфорум2013.сcмwорлд.cом. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)
- ↑ „Президента ГАЗа признали лучшим руководителем в автомобильной отрасли России - Колеса.ру“. www.колеса.ру. Қаралди: 2016-йил 1-март.
- ↑ „Президент "Группы ГАЗ" награжден премией Института Адама Смита — Время Н: Новости Нижнего Новгорода и Нижегородской области“. www.времян.ру. Қаралди: 2016-йил 1-март.
Ҳаволалар
- Бо Андерссон томонидан тасдиқланган ахборот бюллетени (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-02-22 санасида архивланган)