Боа, оддий бўғма илон (Cонстриcтор cонстриcтор) — бўғма илонлар оиласига мансуб илон. Узунлиги 2—5,5 м. Терисининг ранги чиройли нақшиндор ярақлаган. Американинг асосан тропик ўрмонлари, тоғли ҳудудларида (император бўғма илони — Боа император кенжа тури) ва қуруқ очиқ ландшафтларида (аргентина бўғма илони — Боа оccиденталис кенжа тури) тарқалган. Кўпинча ерда, даре ва сойлар қирғоғида, дарахтларда яшайди. Одамлар яшайдиган жойлар яқинида ҳам учрайди. Кемирувчилар, калтакесаклар ва қушлар билан озиқланади. Асосан кечаси овга чиқади. Урғочиси 3 тадан 64 тагача болалайди. Ёш Б. кўлга ўрганади, тутқинликда 10 ва ундан кўпроқ йил яшайди. Б. териси жуда юқори баҳоланади, ундан кўнтери саноатида фойдаланилади.

Боа
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Cонстриcтор cонстриcтор

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил