Шаҳар харитаси

Бобил (шумерча: Кадингирра, аккадча: Бабилу, айнан — тангри дарвозаси) — Месопотамиянинг шимолий қисмида, Фурот дарёси бўйида жойлашган шаҳар; ҳозир Хилла шаҳри (Ироқ). Бобил дастлаб Аккад шоҳи Саргон (милоддан аввалги 2364-2314-йиллар) ҳақидаги афсонада ва Ур давлатининг ИИИ сулоласига оид ҳужжатларда тилга олинган. Биринчи Бобил сулоласи (милоддан аввалги 1894—1595-йиллар) даврида катта рол ўйнай бошлаган, Хаммурапи даври (милоддан аввалги 1792—1750-йиллар)га келиб эса нафақат Месопотамиянинг, балки бутун Олд Осиёнинг йирик сиёсий, маданий ва хўжалик марказига айланган(тахминан 1595-йил). Бобилни дастлаб хеттлар, сўнгра тахминан 1518-йил касситлар босиб олган. ХИИИ-ХИИ асрларда шаҳар Оссурия подшолари Тукултининурти И ва Тиглатпаласар И томонидан икки маротаба вайрон этилган. Милоддан аввалги 1-минг йиллик бошларида Оссурия ва оромий қабилаларидан халдейлар ўртасида Бобил учун кураш бўлган. Милоддан аввалги 732-йилдан Бобил Оссурия давлати таркибида бўлган. Милоддан аввалги 689-йил шаҳар исён кўтарганлиги сабабли Оссурия подшоси Синахериб томонидан буткул вайрон этилган (тахминан милоддан аввалги 680-йил). Синахерибнинг вориси Асархаддон томонидан қайта тикланган. Милоддан аввалги 626-йил Благи ҳокимиятни халдей Набопаласар (626—604) эгаллаб олган. Навуходоносор ИИ (604—562-йиллар) даврида шаҳар гуллаб яшнаган ва равнақ топган. 538-йил Бобилни форслар шоҳи Кир босиб олган. Милоддан аввалги 331-йил Бобилни Македониялик Александр забт этган. Милоддан аввалги 312-йил Бобил Александрнинг саркардаларидан бири Салавк қўли остига ўтган. Шу пайтдан эътиборан Бобил етакчилик мавқейини йўқота борган ва милодий ИИ асрга келиб тарих саҳнасидан узил-кесил тушиб кетган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил