Бобо, бува — 1) отанинг ва онанинг отаси; 2) туркий халқлар ўзидан олдинги етти пушт (наел) шажарасини билиши шарт бўлган. Шу етти пуштнинг биринчиси катта Б. дейилган; 3) ҳозир қариндош бўлмаган ёши улуғ кекса кишиларга мурожаат қилганда ҳам ҳурмат юзасидан бобо сўзи ишлатилади; 4) азиз-авлиёлар номига қўшиб ишлатилади: масалан, шайх Зайниддин бобо ва бошқа; 5) Бухоронинг катта даҳаларидаги бош миршаб унвони.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил